“Шавкатбекка мактуб” — ёшлар учун ибрат ва тарбия мактаби
26 Ноябрь 2026, 07:18
Университет янгиликлари
Табиий фанлар ва агрономия ҳамда Физика-математика факультетларида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг набираси Шавкатбекка парвоз давомида битилган мактуб мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этишга бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Учрашувда мактубда илгари сурилган эзгу ғоялар, ҳаётий хулосалар ва насиҳатлар муҳокама қилиниб, Ватанга муҳаббат ва садоқат, эл-юрт хизматини олий бурч деб билиш, илм олиш, хорижий тилларни ўрганиш, замонавий билимларни эгаллаш ҳамда вақтни қадрлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, хорижий сафарларнинг асл мақсади халқ фаровонлиги ва ёшлар келажаги учун янги имкониятлар яратиш экани, муваффақиятсизликлардан тўғри хулоса чиқариш, қийинчиликлар қаршисида сабр ва жасорат билан олға интилиш зарурлиги таъкидланди. Мактуб ёш авлодни юксак мақсадлар сари интилишга, билим ва изланишдан тўхтамасликка, ўз салоҳиятини Ватан равнақи йўлида сафарбар этишга ундовчи муҳим маънавий сабоқ экани қайд этилди. Айни йўналишдаги тадбирлар университетнинг бошқа факультетларида ҳам ташкил этилмоқда.