Ёш экофаоллар билан очиқ мулоқотда ҚарДУ талабаси ҳам фаол иштирок этди
26 Ноябрь 2026, 07:17
Университет янгиликлари
Олий Мажлис Сенатида “Замин” халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида болаларнинг соғлом атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларига бағишланган “Бизнинг ҳуқуқимиз, бизнинг овозимиз” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан 350 нафар ёш экофаол, ҳудудий студиялар орқали эса 300 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, экологик таълим, табиатни асраш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва экологик лойиҳаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Мазкур мулоқотда Қарши давлат университети Иқтисодиёт ва ижтимоий фанлар факультети талабаси, Халқаро ёшлар экологик қўмитасининг Қашқадарё вилояти волонтёрлар билан ишлаш координатори Зинурбей Нарзуллаев ҳам фаол иштирок этди.