ҚарДУ талабаси инновацион лойиҳа учун 30 миллион сўмлик грантни қўлга киритди

Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультети талабаси Элбек Эрмўминовнинг БееНест стартап лойиҳаси Қарши Ёшлар Технопарки томонидан 30 миллион сўм грант билан қўллаб-қувватланди. БееНест — асаларичилик соҳасини рақамлаштиришга қаратилган инновацион платформа бўлиб, деҳқонлар ва асаларичилар ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш, сунъий интеллект ёрдамида асалари уялари учун мақбул жойларни аниқлаш ҳамда асаларичилар учун замонавий маркетплаcе хизматини тақдим этишни назарда тутади.  Лойиҳа қишлоқ хўжалиги самарадорлигини ошириш ва экологик барқарорликни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.  Элбек Эрмўминов ҳамда БееНест жамоасини ушбу ютуқ билан табриклаймиз ва келгуси фаолиятида муваффақият тилаймиз.