Қарши давлат университетида KOICA билан ҳамкорликнинг янги босқичи

Қарши давлат университетига Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA)нинг Тошкент офиси вакиллари ташриф буюрди. Ташриф доирасида KOICA координатори Ҳо Субин, лойиҳалар менежери Шукурулло Шукуров ҳамда кичик мутахассис Ким Таэеон университет раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Мулоқотда KOICA кўнгилли ўқитувчиси Choe Jaewon 2026-йил август ойидан бошлаб Қарши давлат университетида корейс тили машғулотларини олиб бориши бўйича келишувга эришилди. Томонлар KOICA билан йўлга қўйилган ҳамкорлик корейс тили таълимини янада ривожлантириш, халқаро тажрибаларни таълим жараёнига татбиқ этиш ҳамда талабалар учун янги имкониятларни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.