Ишга таклиф

Қарши давлат университети қуйидаги бўш (вакант)  катта ўқитувчи, ўқитувчи ассистент,  ўқитувчи-стажёр лавозимларига танлов эълон қилади        

Клиник анатомия (1),  Ички касалликлар (1), кафедралари  катта ўқитувчиси лавозимига.

Клиник анатомия (4),  Ички касалликлар (1), кафедралари ўқитувчи ассистент лавозимига.

Клиник анатомия (25),  Ички касалликлар (10),  кафедраси ўқитувчи-стажёр лавозимига.

Танловда номзодларга устуворлик бериладиган алоҳида жиҳатлар:

1. Мутахассислиги бўйича халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасини тамомлаган ёки унда фаолият юритганлик;

2. Халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (TOP-1000) олий таълим муассасасида малака оширган ёки стажировка ўтаганлик;

3. Халқаро лойиҳаларда раҳбар ёки аъзо сифатида иштирок этганлик;

4. IELTS/TOEFL сертификатига эгалик (B2, C1, C2);

5. SCOPUS ва WEB OF SCIENCE базаларига киритилган нуфузли журналларда мақола чоп этганлик ва “h-index”га эгалик;

Танловда қатнашиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

1. Ректор номига ариза.

2. Ходимларни ҳисобга олиш бўйича шахсий варақа (Маълумотнома)

3. Олий маълумоти, илмий даражаси ва илмий унвонлари ҳақидаги дипломлар (диплом илова) нусхалари.

4. Илмий ишлар рўйхати

5. Малака оширганлиги тўғрисида гувоҳнома.

6.Эслатма: Қарши давлат университети Тиббиёт факультетининг бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаларидаги фундаментал, клиник, назарий, амалий,  табиий-илмий ва мутахассислик фанлари хусусиятидан келиб чиқиб мутахассислар танлаб олинади.

Ҳужжатлар газетада эълон чоп қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида қабул қилинадi.

Манзил: 180103. Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй. 

Телефон: (75) 221-02-10,  221-02-18. Электрон почта: kardu@umail.uz 

Теглар: #Ишга таклиф