География йўналиши талабалари комплекс ишлаб чиқариш амалиётини ўтади

География ва агрономия факультети География таълим йўналишининг 2-курс 024-7 ва 024-8-гуруҳ талабалари Қарши – Бухоро – Навоий – Самарқанд – Қарши йўналиши бўйлаб комплекс ишлаб чиқариш амалиётини ўътадилар. Амалиёт давомида талабалар Муборак газни қайта ишлаш заводи, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, “Навоиязот”, Навоий гидрометаллургия заводи, “Қизилқумсцемент”, Навоий ГРЕС, “MAN Auto-Uzbekistan”, “SamAuto” ҳамда SAG корхоналарида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари ва корхоналар фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, улар Бухоро ва Самарқанд шаҳарларидаги Амир Арк, Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси, Минорайи Калон, Регистон майдони, Бибихоним масжиди, Гўри Амир мақбараси, Шоҳи Зинда мажмуаси, Имом ал-Бухорий ва Хўжа Дониёр зиёратгоҳлари ҳамда Улуғбек расадхонаси каби тарихий-маданий объектларда бўлиб, ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ўргандилар. Мазкур амалиёт талабаларнинг назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш, ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиши, саноат ва туризм салоҳиятини чуқурроқ ўрганишларига хизмат қилади.