Қарши давлат университети талабалари “IDEATHON – 2026” танловида муваффақият қозонди
Қарши Ёшлар Технопарки ҳамда ИТ Парк Узбекистан Қашқадарё филиали ҳамкорлигида ташкил этилган “IDEATHON – 2026” инновацион ғоялар танловида Қарши давлат университети талабалари муваффақиятли иштирок этиб, бир қатор фахрли натижаларни қўлга киритдилар. Танлов якунларига кўра, Иқтисодиёт факультети талабаси Гулрух Исмоилова 1-ўрин соҳибаси бўлди. Кимё-биология факультети талабаси Интизор Худойқулова “Энг яхши талабалар лойиҳаси” номинациясида ғолиб деб топилган бўлса, Иқтисодиёт факультети талабаси Адиба Латифжонова “Энг яхши АI ечими” номинациясига сазовор бўлди. Талабаларимиз ўзларининг инновацион фикрлаши, ижодкорлиги ва замонавий технологиялар асосидаги истиқболли ғоялари билан ҳакамлар ҳайъати эътирофига сазовор бўлиб, университет нуфузини муносиб ҳимоя қилдилар. Қарши давлат университети жамоаси ғолиб талабаларни ушбу ютуқ билан самимий табриклайди ҳамда уларнинг келгусидаги илмий-инновацион фаолиятида янада улкан муваффақиятлар тилайди.