“Миллий нақшлар дизайни” – ижод ва анъаналар уйғунлиги

24 Апрель 2025, 05:36
Университет янгиликлари

Санъатшунослик факультети талаба-ёшлари ўртасида ижодий танловлар доирасида "Миллий нақшлар дизайни" мавзусида танлов ташкил этилди. Амалий санъат йўналиши 4 курс талабаси, шунингдек, университет “Қизларжон” клуби координатори Гавҳар Усмонова миллий нақшлар ва уларнинг тарихий аҳамияти ҳақида қизиқарли маълумотлар билан иштирокчиларни таништирди. Талабалар томонидан яратилган ўзбек миллий нақшлари нафақат чизмаларда, балки ижодий қарашларда ҳам акс этди. Барча фаол иштирокчилар ташаккурнома билан тақдирланди.