
Муомала маданияти – ёшлар тарбиясининг асосий омили
24 Апрель 2025, 05:24
Университет янгиликлари
“Қалқон” гуруҳи аъзолари иштирокида муомала маданияти ва одоб-ахлоқ қоидаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда талаба-ёшлар ўртасидаги самимий ва ҳурматли муносабатларни шакллантириш, “Қалқон” гуруҳи аъзоларининг ишга масъулият билан ёндашуви, муомала ва сўзлашув маданияти, шунингдек, “Хавфсиз ҳудуд – хавфсиз талаба” тамойили асосида университет ҳудудида осойишталикни таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда университет профилактика инспекторларига кўмакчи бўлиш масалалари муҳокама қилинди.Тадбирда университет профилактика инспектори, капитан М.Жаббаров ҳамда Маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш бўлими бошлиғи Ш.Акрамов иштирок этиб, мавзуга оид фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.