
“Жаҳолатга қарши маърифат” — маънавий тарғибот учрашуви
24 Апрель 2025, 05:23
Университет янгиликлари
Хорижий тиллар факультети талабалари ҳамда Ёшлар билан ишлаш бўлими тюторлари иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда университет ректори маслаҳатчиси А.Жўраев ва профилактика инспектори М.Жаббаров маъруза қилиб, маърифат ва маънавиятнинг инсон камолоти ҳамда жамият тараққиётида тутган ўрни ҳақида атрофлича тўхталиб ўтдилар. Учрашув давомида талабаларга интернет ва ижтимоий тармоқлардан оқилона фойдаланиш, диний мазмундаги турли шубҳали хабарларга муносабат билдирмаслик лозимлиги ҳақида муҳим тавсиялар берилди. Шунингдек, билим олиш, келажак учун аниқ мақсад қўйиш ва фойдали касб ҳамда ҳунарга эга бўлиш ҳар бир ёш учун замонавий давр талаби экани алоҳида таъкидланди.