
Ўзбекнинг халқчил шоири таваллудига бағишланди
26 апрель — она юртимиз ва истиқлол куйчиси, халқимизнинг севимли шоири Муҳаммад Юсуфнинг таваллуд айёми. Унинг миллий адабиёт ва маданият ривожига, халқимизнинг маънавияти, онгу тафаккурини юксалтириш, ёш авлод қалбида миллий ғурур, ўзликни англаш туйғуси ва эзгу фазилатларни шакллантириш йўлидаги буюк хизмати беқиёсдир. Шоирнинг ёрқин истеъдоди, бетакрор бадиий асарлари ҳақиқий ибрат мактаби ҳисобланади. Шу кунларда шоир таваллудининг 71 йиллиги муносабати билан Қарши давлат университетида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар, хотира ва шеърият кечалари ташкил этилмоқда. Жумладан, 21 апрель куни Ёшлар билан ишлаш бўлими тютори Ш.Ашурова ҳамда тарбиячи-педагог М.Раҳмонова ҳамкорлигида 10 сонли талабалар турар жойида “Халқ севган шоир” мавзусида адабий-бадиий ва мусиқий тадбир бўлиб ўтди. Тадбир давомида талабалар Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб шеърлардан гўзал сатрлар ўқиб эшиттиришди, шоир шеърларига асосланган қўшиқлар садоси остида рақслар намойиш этилди. Тадбирда фаол қатнашган талабалар муносиб равишда рағбатлантирилди.