Ўзбекистон Кубогида кумуш медаль!

24 Апрель 2025, 05:17
Университет янгиликлари

Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида ёшлар ўртасида дзюдо бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Қувонарлиси, мазкур нуфузли мусобақада Қарши давлат университети Спорт факультети Спорт фаолияти (дзюдо) йўналиши 2 курс талабаси Нормуродов Бобуржон Жасур ўғли 100 кг вазн тоифасида кучлилар қаторига кириб, кумуш медалга сазовор бўлди! Бу ютуқ ёш спортчининг изчил тайёргарлиги, матонати ва меҳнати самарасидир. Бобуржон Нормуродовни ушбу ютуғи билан табриклаймиз ва келгуси мусобақаларда ҳам муваффақиятлар тилаймиз!