Қаршида Қашқадарёни ривожлантиришга қаратилган илмий ташаббуслар муҳокама қилинди

24 Апрель 2025, 05:15
Университет янгиликлари

18 апрель куни Қарши давлат университетида Қашқадарё вилоятининг етакчи олимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 31 декабрдаги қарори билан ташкил этилган Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгаш раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Учрашув Кенгаш томонидан амалга оширилаётган Қашқадарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий салоҳиятини кенг қамровли ўрганиши доирасида ташкил этилди. Асосий мақсад — ўсиш нуқталарини аниқлаш, истиқболли йўналишларни белгилаш ва амалиётга йўналтирилган илмий ёндашувларни ишлаб чиқиш.

Олимлар иқтисодиёт, таълим, маданият, экология, сув хўжалиги, тадбиркорлик ва туризм соҳаларида бир қатор ташаббусларни илгари сурди. Жумладан:
▪️  қишлоқ хўжалиги ва сув ресурсларини бошқариш
▪️  агроиқтисодиётда биокимё усулларини жорий этиш
▪️  сунъий интеллект ёрдамида хорижий тилларни ўқитиш
▪️  шўрланган тупроқларни мелиорация қилиш
▪️  туризмни рақамлаштириш
▪️  доривор макромицетлар коллекциясини яратиш
▪️  муқобил энергия учун суперконденсаторлар ишлаб чиқариш бўйича аниқ таклифлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, академик жамоатчилик томонидан ҳудуднинг барқарор, инновацион ва рақобатбардош ривожланишига хизмат қиладиган янги фанлараро тадқиқот йўналишлари ҳам таклиф этилди. Учрашувдан сўнг Мувофиқлаштирувчи Кенгаш аъзолари яқинда фойдаланишга топширилган Хорижий тиллар факультетининг янги ўқув биноси ва замонавий тил марказлари фаолияти билан танишди.