Янги Ўзбекистонда олий таълим муассасаларнинг ёшларга “ҳалоллик вакцинаси”ни сингдиришдаги аҳамияти

25 Декабрь 2024, 11:27
Университет янгиликлари

Қарши давлат университетида “Янги Ўзбекистонда олий таълим муассасаларнинг ёшларга “ҳалоллик вакцинаси”ни сингдиришдаги аҳамияти” мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Конференциянинг пленар йиғилишини Қарши давлат университети Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бошлиғи Холмўмин Исматов кириш сўзи билан бошлаб берди. Анжуманда “Олий таълим муассасаларида ҳалоллик вакцинасини татбиқ қилиш зарурияти ва йўллари”, “Коррупция: унинг таҳдидлари ва бартараф қилиш йўллари” ва “Ёшларни ҳалол меҳнат ва таҳсилга одатлантириш-давр талаби” мавзуларида маърузалар тингланди. Йиғилиш давомида, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими томонидан тадбирларни ташкил этишда фаоллик кўрсатган факультетларнинг декан ўринбосарлари ҳамда турли танловларда ғолибликни қўлга киритган талабалар ташаккурнома, даражали диплом ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. Анжуман шўъбаларга бўлинган ҳолда давом эттирилди.