Академик ва ёшлар учрашуви
19 декабрь куни Қарши давлат университетида “Академик ва ёшлар” учрашуви ўтказилди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти директори, педагогика фанлари доктори, академик Ибраимов Холбой Ибрагимович таклиф қилинди. Учрашувда академик Х.Ибраимов ўзининг илмий ва амалий фаолияти, академик даражасигача етиб келишдаги сермашаққат ҳаёт йўли, бугунги кунда ёшларга қаратилаётган эътибор ва илм-фан соҳасида яратилаётган имкониятлар ҳақида тўхталди.
Талаба-ёшларни бундан унумли фойдаланишга чақирди. Педагог кадрларнинг ёш авлод тарбияси, айниқса, билимли, салоҳиятли бўлишидаги масъулияти ниҳоятда катта эканлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, ўтказилаётган илмий учрашувнинг аҳамияти, миллий озодлик йўлида кураш олиб борган жадид боболаримиз, уларнинг сиёсий, илмий фаолияти, умуман, жадидчилик ҳаракатининг мақсадлари ҳақида гапирди. Самимий мулоқот жуда қизғин, савол-жавобларга бой ўтди.