Таълим ва оила

28 Октябрь 2024, 06:25
Университет янгиликлари

Хорижий тиллар ҳамда Иқтисодиёт факультетларининг битирувчи курс талабалари иштирокида “Ўз келажагинг учун ўзинг масъулсан” шиори остида “Таълим ва оила” мавзусида тадбир ташкил қилинди. Тадбирга университетда узоқ йиллар фаолият олиб борган фахрий устозлар Д.Ҳамраева, М.Раҳимова ва университет хотин-қизлар билан ишлаш ва психологик маслаҳат маркази бошлиғи Ш.Карамова таклиф қилинди.

Учрашувда сўз олганлар муқаддас саналмиш оила қўрғонининг мустаҳкам бўлиши жамиятнинг ҳар бир соҳасига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатиши,  соғлом оила аъзолари, хоҳ у катта бўлсин, хоҳ кичик, уларнинг ҳар бир иши, кайфияти айнан ўз оиласидаги муҳитга боғлиқлигини таъкидлашди. Шунингдек, оиланинг жамиятимиздаги юксак мақоми, унга берилаётган катта аҳамиятнинг бугунги кунимиз учун қанчалар долзарблиги хусусида сўз борди.