Хорижий тиллар факультети

3 May, 2021

Факультет тарихи

Қарши давлат педагогика институтида 1965-йилда хорижий тиллар бўйича олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш мақсадида инглиз ва немис тили ихтисослигига талабалар қабул қилинди ва чет тиллар бўлими ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлигининг 1968-йил 4-декабрдаги 526-сонли буйруғига мувофиқ мазкур бўлим “Чет тиллар” факультетига айлантирилди. Қарши давлат педагогика институтига 1992-йилда Университет мақоми берилиши муносабати билан факультет “Хорижий тиллар ” факультети номи билан юритила бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган Қарши давлат университетининг янги тузилмасида (2011-йил) Роман-герман филологияси, 2014-йил 30-июнда университет факультетлари ва кафедралари янги тузилмаси қайта тасдиқланиши муносабати билан университет Илмий кенгашининг 8-июлдаги қарорига биноан Хорижий тиллар факультетига ўзгартирилди.

Хорижий тиллар факультети талабалари 2019-йилда турли номдаги давлат стипендияларига сазовор бўлган. Жумладан, Француз тили ва адабиёти кафедраси мудири А.Зоирова илмий раҳбарлигида ушбу йўналиш 3-курс талабаси Аъзамова Гулноза “Ислом Каримов”, Инглиз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси Д.Тураева илмий раҳбарлигида 4-курс талабаси Жўраева Моҳира, ушбу кафедра ўқитувчиси Ш.Наширова илмий раҳбарлигида 3-курс талабаси Юсупова Муштарий “Навоий” номли давлат стипендиялари соҳиби бўлган.

Факультет маъмурияти

Хорижий тиллар факультети декани

Филология фанлари бўйича фалсафа доктори,

Ризаев Бахтиёр Холлиевич

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Душанбадан ташқари)

Иш телефони: +998 91 4574541, Мобиль телефон: +998 91 4574541

E-mail: baxtirizo_64@mail.ru

Факультет деканининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

Усмонов Аслиддин Маннонович

Қабул вақти: Ҳар куни: 15.00-17.00 (Душанбадан - жума)

Иш телефони: +998 91 465 23 16

E-mail: usmonov.a1989@mail.ru

Факультет деканининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

Турсунов Жаҳонгир Аминович,

Қабул вақти: Ҳар куни 14:00 дан 16:00 гача

Телефон: (+99891) 455 75 79

E-mail: jakhongirtursunov@gmail.com

Факультет деканининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари

Хўжаёров Малик Бердимуродович,

Қабул вақти: Ҳар куни 15:00 дан 17:00 гача

Телефон: (+99891) 166 11 17

E-mail: mxojayorov@mail.ru

Факультет деканининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосари

Фармонов Нурбек Пулатович,

Қабул вақти: Ҳар куни 15:00 дан 17:00 гача

Телефон: (+99897) 950 06 20

E-mail: nfarmon87@mail.ru

Факультет деканининг Ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари

Суяров Нурбек Рустамович,

Қабул вақти: Ҳар куни 15:00 дан 17:00 гача

Телефон: (+99891) 132 28 85

E-mail: n7suyarov@mail.ru

ФАКУЛЬТЕТНИНГ ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ

Факультет профессор-ўқитувчилари “Шуртангаз”, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Таллимаржон ГРЕСи, Косон ёғ-экстракция заводи, Қарши Термопласт заводи, “Кўкдумалоқ-Газ” каби саноат корхоналари қурилишида таржимонлик қилиш билан бирга, техник ҳужжатларни чет тилларга таржима қилишда фаол иштирок этиб келмоқда.

Хорижий тиллар факультетининг халқаро алоқалари Мустақиллик йилларида, айниқса, кенгайди. Шу боис, факультетга чет эллик мутахассислар тез-тез келиб туради. 2010-йилдан бошлаб Кореянинг “КОИКА” ташкилоти кўнгиллилар дастури асосида ташкил этилган “Корейс тили”ни ўргатиш курси ташкил этилган бўлиб, сўнгги икки йилда Парк Жен Ге Ун ва Лее Жеонг Юн талабаларга корейс тилидан сабоқ бермоқда. Факультет профессор-ўқитувчилари халқаро лойиҳаларда мунтазам иштирок этиб, грант совриндорлари бўлган.

Факультет профессор-ўқитувчилари жаҳоннинг нуфузли таълим муассасаларида малака оширган. Жумладан, доцент Ғ.К.Хўжаев Германиянинг Берлин, Эрфурт ва Муюнхен шаҳридаги Гёте институтда, М.Чориев, В.Жуманов, А.Алиқулов, П.Қурбонов, Д.Очилова, Н.Жумаева Лондон Метрополитен ва Шимолий Лондон университетларида, Г.Қушаева, Г.Содиқова Хитойнинг Шанхай университетида, Г.Қушаева, М.Дониева, А.Маҳмудов? А.Ахмедов Германияда, дотс. Ғ.Хўжаев, ўқитувчилар К.Баратова, А.Маҳмудов Хитойнинг Шанхай университетида малака оширган.

Факультет Ўзбекистон Республикаси ва чет эллардаги таълим муассасалари, жумладан, ЎзМУ, ЎзДЖТУ, СамДЧТИ, БухДУ ва бошқа олий таълим муассасаларии билан бир қаторда, Берлин Ҳумболдт университети, Мюнхен Гёте институти, Шимолий Лондон университети ҳамда Россиянинг Москва давлат лингвистика унверситети, Москва давлат педагогика университетлари билан илмий-маданий соҳада ҳамкорликни йўлга қўйган. Халқаро алоқаларни кенгайтириш натижасида Немис тили ва адабиёти кафедраси Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Гёте институти, ДААД (немис академик алмашув хизмати)дан 2 миллион сўм, Француз тили ва адабиёти кафедраси Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонасидан 1,5 миллион сўм, Инглиз тили ва адабиёти кафедраси Британия Кенгашидан 2 миллион сўм миқдорида ўқув адабиётлар олишга муваффақ бўлди.

Факультетга 1992- йилда Ирландиялик Эдуард Каалм, 1993- йилда Даниялик олима Моника Петерсен, 1998- йилда Германиянинг Ҳамбург университети профессори Шаумберг, 2002- йилда доктор Хайнрих Шуле раҳбарлигида Германиянинг Хохенхайм университети олимлари, аспирант ва магистрлари, 2002-йилда австриялик мутахассислар Элке ва Мартин Гузенбауэрлар, 2003- йилда ДААДнинг минтақавий раҳбари доктор Эва Портиус, 2004- йилда Германиянинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходими Ўта Рёрбер, 2005- йилда ДААД раҳбари Матиас Клингенберг, 2007- йилда Маня Ҳуснер, 2008- йилда Отто фон Бисмарк фондининг илмий ходими доктор Райнер Бендик, 2009- йилда Корея элчихонаси ходими Ким Донг Хо ва Шин Лилиана ташриф буюрди. Немис тили ва адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси Куванова Шаҳноза таржимонлик бўйича Гернанияда ўтказилган семинарларда фаол иштирок этиб келмоқда. Шунингдек, 2010 йилда доцент Ғ.Хўжаев, катта ўқитувчи А.Маҳмудов Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъдод" жамғармаси гранти совриндори бўлиб, Хитой Халқ Республикасининг Шанхай университетида, 2015 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Истеъдод" жамғармаси гранти совриндори сифатида катта ўқитувчи А.Ахмедов Германиянинг Бремерҳафен амалий фанлар университетида, катта ўқитувчи А.Махмудов Германиянинг Мюгелзеэ таълим марказида, 2011 йилда А.Ахмедов Берлин Гёте институтида, 2013 йилда кафедра ўқитувчилари Ш.Куванова Германиянинг Швебиш Ҳал Гёте институтида, Н.Маҳмудова Берлин Гёте институтида малака оширган.

2009 йилда “Факультетлараро хорижий тиллар” кафедраси ташкил этилган. Кафедра мудири катта ўқитувчи Парда Қурбонов 1989 йил Венгрия, 2001 йил Жанубий Кореядаги СИВАТ университети, 2008 йил Буюк Британия Эаст Англия университети, 2011-2012 йиллар ЭРАСМУС МУНДУС дастури ғолиби сифатида Словакиядаги Константин Фалсафа университетларида тажриба алмашиб келган.

Француз тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчилари Т.Шерматова, Ҳ.Жўрақобилова, Ҳ.Ҳамзаев Франциянинг ИМЕФ институтида, А.Зоирова Франциянинг Ла Рошел шаҳридаги СЕМЕА ўқув марказида, 2013 йилда Безансон шаҳридаги СЛА ўқув марказида, 2017 йилда Хитой Шенян педагогика университетида, 2018 йилда Франциянинг Тус шаҳридаги Турин университетида малака оширган.

ФАКУЛЬТЕТ КАФЕДРАЛАРИ

Хорижий тиллар факультетида бугунги кунда 1540 нафар талаба таҳсил олади ва қуйидаги таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрланади:

Бакалаврият:

5111400 – Хорижий тил ва адабиёти (инглиз тили);

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили);

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (немис тили);

5120100 – Филология ва тилларни ўқитиш (француз тили);

Магистратура:

5А120102 – Лингвистика (инглиз тили)

Ҳозирги кунда факультетда 99 нафар профессор-ўқитувчи фаолият юритади, шундан 5 нафари фан номзоди, доцент; 3 нафари филология фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), 19 нафар катта ўқитувчи, 73 нафар ассистент-ўқитувчилардир,

Факультет таркибидаги кафедралар:

Инглиз тили ва адабиёти

Инглиз тили ўқитиш методикаси

Лингивистика

Немис тили ва адабиёти

Француз тили ва адабиёти

Лингвистика кафедраси

Инглиз тили ва адабиёти кафедраси

Инглиз тили ўқитиш методикаси ва амалиёти

Факултетлараро инглиз тили кафедраси

Француз тили ва адабиёти кафедраси

Немис тили ва адабиёти кафедраси