Кимё-биология факультети

16 July, 2022

Факультет тарихи

Факультет жамоаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” га амал қилган тарзда олиб бормоқда. Факультет фаолияти олий таълим, касб–ҳунар ва ўрта махсус таълим, умумтаълим муассасалари учун зарур бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлашга қаратилган.

Кимё–биология факультети 1960 йил 20 январда иш бошлаган. Кейинчалик, яъни 1994 йил “Табиатшунослик” марказига айлантирилган. 2001 йилда марказ таркибида “Химия–география” ҳамда “Биология–тупроқшунослик” факультетлари ташкил этилган. 2005 йил 26 августда ҳар икки факультет бирлаштирилиб, “Кимё–биология” факультети деб номланган.

2011 йил 5 ноябрдан “Табиатшунослик ва география” факультети номи билан, 2014 йил 8 июлдан “Табиий фанлар” факультети деб юритилган.

2021 йилнинг 23 сентябридан қайтадан “Кимё–биология” факультети деб номланди.

Факультет маъмурияти

Кимё-биология факультети декани, кимё фанлари доктори, доцент

Камолов Луқмон Сирожиддинович

Қабул вақти: Ҳар куни 14.00 – 18.00

Телефон:  (+99899) 413-03-71

E-mail: kamolov.luqmon@mail.ru

Ўқув ишлари бўйича декан муовини

Тошов Ўткир Жумаевич

Қабул вақти:  Ҳар куни 15.00 – 17.00

Телефон: (+99893) 931-81-41

E-mail: toshov.utkir@mail.ru

Ўқув ишлари бўйича декан муовини

Алланов Абдиғаффор Бердиёрович

Қабул вақти: Ҳар куни: 14.00-18.00

Телефон: (+99891) 963-25-45

E-mail:  abdigaffor.allanov.74@mail.ru 

Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини 

Норчаев Ўткир Тошкентович

Қабул вақти: Ҳар куни: 14.00-18.00

Телефон: (+99890) 444-74-04

E-mail: u.norchayev-74_tab@umail.uz 

Илмий ишлар ва инновациялар бўйича декан муовини

Бўранова Муҳайё Ораловна

Қабул вақти: ҳар куни 15.00–17.00

Телефон: (+99891) 462–82–23

E–mail: muhayyoxon@bk.ru

Факультет кафедралари

Ботаника кафедраси

Зоология кафедраси

Физиология кафедраси

Органик кимё кафедраси

Анорганик кимё кафедраси

Микробиология ва биотехнология кафедраси

Факультет йўналиш ва мутахассисликлари

Факультет 3 та бакалавр таълим йўналиши ва 4 та магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлайди.

Бакалавриатура:

60510100 – Биология (турлари бўйича)

60530100 – Кимё (турлари бўйича)

60710200 – Биотехнология

Магистратура:

70510101 – Биология (фан йўналиши бўйича)

70530101 – Кимё (фан йўналишлари бўйича)

70510103 – Биотехнология

70510102 – Микробиология ва вирусология.

Факультетда мавжуд таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун 6 та – Ботаника, Зоология, Физиология, Органик кимё, Анорганик кимё ҳамда Микробиология ва биотехнология кафедралари фаолият кўрсатади.

Факультетда 1168 нафар талаба таҳсил олади. Шулардан 5 нафари Туркманистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади. Бундан ташқари, сиртқи бўлим ва иккинчи мутахассислик талабаларига ҳам таълим берилади.

Илмий салоҳият

Факультетда 6 та кафедра мавжуд бўлиб, 70 дан ортиқ профессор–ўқитувчилар фаолият юритади. Профессор–ўқитувчилар таркибида 2 нафар фан доктори, профессор, 20 нафар фан номзоди, доцент, 9 нафар фалсафа доктори, 40 нафар катта ўқитувчи ва ассисентлар талаба ва магистрантларга таълим бериб келмоқда. Факультетнинг илмий салоҳияти – 44%

 

http://qarshidu.uz/images/fotolavhalar/TAB2.jpg

http://qarshidu.uz/images/fotolavhalar/TAB3.jpg

http://qarshidu.uz/images/fotolavhalar/TAB4.jpg

http://qarshidu.uz/images/fotolavhalar/TAB5.jpg

http://qarshidu.uz/images/fotolavhalar/TAB6.jpg

Ноорганик кимё кафедраси

Ботаника кафедраси

Микробиология ва биотехнология кафедраси

Зоология кафедраси

Органик кимё кафедраси

Физиология кафедраси