Хотин-қизлар кенгаши

4 May, 2021

УНИВЕРСИТЕТ ХОТИН-ҚИЗЛАР КЕНГАШИ РАИСИ – дотс. Г.С.УЗОҚОВА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб – қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли фармони мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш борасидаги устувор йўналишларини белгилаб берди.

Университет хотин-қизлар кенгаши ушбу Фармон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 17 июлдаги №326-сонли “Вазирлик тизимидаги олий таълим муассасаларида хотин-қизлар масалалари бўйича маслахат кенгашиларини тузиш тўғрисида” ги буйруғи ҳамда “Вазирликнинг олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги хотин-қизлар масалалари бўйича кенгаш тўғрисида Намунавий Низом”, шунингдек, Республика ва вилоят хотин-қизлар Жамоатчилик Кенгашлари томонидан белгилаб берилган йўриқномалар асосида фаолият юритмоқда.

Университет хотин-қизлар кенгаши ўз фаолиятини университет хотин-қизларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, улар ўртасида олиб бориладиган маънавий-аҳлоқий тарбия ишлари самарадорлигини таъминлаш, хуқуқий, тиббий маданияти ва касбий маҳоратини юксалтириш, мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш, хотин-қизлар онгида миллий ғоя ва мафкурани сингдириш, талаба қизларда бўлажак мутахассис сифатида мустаҳкам илмий, ахлоқий дунёқарашни ривожлантириш, жамиятимизда рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий, маданий-сиёсий ўзгаришларни чуқур англовчи, ишчан, юксак ғоявий-ахлоқий фазилатларга эга, инсонпарварлик тамойилларига мос келадиган аёл мавқеини яратиш вазифасидан келиб чикиб амалга оширмоқда.

Университет хотин-қизлар кенгаши хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, иқтидор-ларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар ижросини таъминлаш, бошланғич ташкилотлар фаолиятини юқори даражада ташкил этиш соҳасидаги ишлари учун “Энг намунали хотин-қизлар кенгаши бошланғич ташкилоти” Республика кўрик-танловида икки марта 1-ўринни эгаллаб, 1–даражали дипломи, Олий ва ўрта–махсус таълим вазирининг ҳамда вилоят хокимининг Фаҳрий ёрлиғлари билан тақдирланган.

Саҳифалар

Кенгашлар