ЎҚИШГА МАРҲАМАТ!

16 March, 2021

Қарши давлат университети академик лицейи 2004 – йилда ўз фаолиятини бошлаган. Академик лицейда ҳозирда 630 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Уларга 69 нафар педагог – ходимлар сабоқ бермоқдалар. Улар профессор, фан номзоди, PhD, магистр даражаларига эга. Ўқитувчиларимизнинг асосий таркиби бош ва биринчи тоифали ўқитувчилар ҳисобланади. Улар орасида давлатимизнинг нуфузли мукофотлари совриндорлари ҳам бор. Ҳозирда академик лицейда педагогика фанлари номзоди, Грециянинг Халқаро “Antique World” университети фахрий профессори Исмигул Хушмуродова раҳбарлик фаолиятини олиб бормоқда.

Академик лицейда дарс машғулотлари самарадор , мазмунли ташкил этилган. Дарс машғулотларида АКТ, замонавий педагогик технологиялардан унумли фойдаланилади. Ҳар ойда гуруҳлар махсус ДТМ тест синовларидан ўтказилиб, ҳар бир ўқувчининг билим даражаси таҳлил қилиб борилади. Ҳар бир йўналишда чуқурлаштирилган фанлар икки кичик гуруҳга бўлиниб ўтилади. Кичик гуруҳларимиздаги ўқучиларнинг сони 12 нафарни ташкил этади. Академик лицейни аъло баҳолар билан тугатган ўқувчиларга имтиёзли диплом ва маълум бир касбга йўналтирилган сертификатлар берилади. Академик лицейни аъло баҳолар билан тамомлаган кўп сонли ўқувчиларимиз Республикамиздаги ва хориждаги олий таълим ташкилотларида ўқишларини давом эттирмоқдалар. 2007 - йилдан бошлаб академик лицейни тамомлаган ўқувчиларимиз Республикамизда турли соҳаларда ўзларининг меҳнат фаолиятларини давом эттирмоқдалар. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги муассасаларида, Давлат хавфсизлик хизмати, Ҳарбий соҳа, Суд – ҳуқуқ тизими, Прокуратура органларида, Халқ таълими, Ўрта махсус ва профессионал таълим, Олий таълим, журналистиканинг барча соҳаларида, банк, молия – кредит ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида , техника соҳаси, транспорт ва темир йўллар , таржимонлик ва гид фаолияти, санъат соҳаси ва бошқалар.

2021-2022 – ўқув йили учун академик лицейимизга вилоятимиздаги барча умумтаълим мактабларининг 9 – синф битирувчилари қабул қилинади. Қабул имтиҳони чуқурлаштирилган фанлар бўйича тест синови асосида ўтказилади. Тест имтиҳони Давлат тест маркази томонидан ўтказилади. Академик лицейга қуйидаги йўналишлар бўйича ўқувчилар қабул қилинади:

• 3930002 - Ижтимоий – гуманитар фанлар ( тарих , она тили ва адабиёт )

• 3940001 - Хорижий тиллар ( чет тили (инглиз тили) , она тили ва адабиёт )

• 3910002 - Аниқ фанлар ( иқтисод ) , ( математика ва чет тили )

• 3910001 - Аниқ фанлар ( техник ) , ( математика ва физика )

• 3920002 – Табиий фанлар ( биология ва кимё )

Академик лицейда Ўқувчи – ёшлар уйида яшовчи ўқувчиларига уч маҳал иссиқ овқат берилади. “ Ёшлар боғи ” ҳам барпо этилган бўлиб , у ерда турли мевали ва манзарали дарахтлар экилган. Ўқувчилар дарсдан бўш вақтларида боғда сайр қиладилар, савол – жавоб ва мушоиралар ташкил қилишади.

Муҳтарам Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг 2020 – йил, 3 –декабрдаги ПҚ - 4910 сонли Қарорига , асосан , қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда:

• Ҳар семестр якунида барча фанларни аъло баҳолар билан якунлаган ўқувчилар ( 10 нафар ) ҚарДУ томонидан махсус стипендия билан тақдирланмоқдалар;

• Ҳар йили март – апрель ойларида академик лицейнинг 2 – босқич ўқувчиларининг чет тилларини билиш даражасини аниқловчи махсус синов ( CEFR ) ДТМ томонидан бепул ўтказилади. Бунда юқори натижаларни олган ўқувчиларга B1 , B2 , C1, C2 даражали сертификатлар берилиб, олий таълим ташкилотларига кириш имтиҳонларида чет тили блокидан озод этилади ( 30 та савол бўйича балл қўйиб берилади );

Академик лицейни барча фанлардан аъло баҳолар билан тамомлаган ўқувчиларга имтиёзли дипломлар ва касб – ҳунарга йўналтирилган сертификатлар берилади.