Мусиқа таълими кафедраси

4 June, 2021

Кафедра мудири: катта ўқитувчи, халқаро танлов лаурияти

Примов Рашид Тошқулович

Телефон: (+998 97) 507-45-45

Электрон манзили: rashid5517@umail.uz

Кафедра тарихи

“Мусиқа таълими” кафедраси 1977 йилдан ташкил топган. Кафедранинг ташкил этилишида ф.ф.н., доцент Сами Азиз ўғлининг хизматлари катта бўлган. Ўзоқ йиллар доцент Сами Азиз ўғли мазкур кафедрани бошқарган. Кафедрада кейинги йилларда с.ф.н., профессор М.Абдукаримов, 2010-2015 йилларда катта ўқитувчи Р.Примов, 2015- 2020 йилларда М. Мурадовлар кафедрага мудирлик қилганлар.

2020 йил 7 ноябрдан кафедрани катта ўқитувчи Примов Рашид Тошқулович бошқариб келмоқда. 

Ҳозирги кунда кафедрада асосий штатда 17 нафар профессор-ўқитувчи, шундан 1 нафар фан номзоди, катта ўқитувчи, 2 нафари катта ўқитувчи, 14 нафар ассестент-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда.

Кафедра 5111100 – Мусиқа таълими, 5150600 – Вокал санъати (анъанавий хонандалик), 5150700 – Чолғу ижрочилиги, 5151700 – Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш йўналишлари бўйича мутахассис чиқарувчи кафедра ҳисобланади.

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг кўп йиллик илмий-услубий фаолияти давомида илмий монография (1), ўқув-қўлланма (4), ўқув-услубий қўлланма (2) тайёрланган. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий мақолалари хорижий ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-оммабоп журналларда чоп этилди.

Кафедрада “Мактабгача таълим ёшидаги болаларда мусиқани ҳис этиш орқали ижодий қобилиятларини шакллантиришнинг психологик-педагогик асослари”, “Бўлажак мусиқа ўқитувчиларининг касбий малакаларини шакллантириш” ҳамда “Ўзбекистонда хонандалик санъатининг ижрочилик услублари” каби устувор мавзуларда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. 

Хорижий ҳамкорлик

Кафедрада халқаро алоқалар яхши йўлга қўйилган. Россия фадерациясининг Белгород давлат санъат ва маданият институти, Нижневартовск давлат университетлари билан ҳамкорлик шартномалари имзоланган. Уларга асосан ҳамкорлик алоқалари юзасидан кафедра ўқитувчиси М. Мурадов 2018 йил феврал ойида бир ҳафта давомида Белгород давлат санъат ва маданият институтида бўлиб, “Поющее Белагорье” мавзусидаги халқаро танловда иштирок этди ҳамда танлов натижаларига кўра халқ қўшиқчилиги номинацияси бўйича ўқитувчилар ўртасида 1 даражали лауриеатлик дипломи билан тақдирланди. Бу вақт оралиғида М.Мурадов Белгород давлат санъат ва маданият институти мусиқа таълими кафедрасининг профессор-ўқитувчиларига “Актуальные проблемы музыкального образования в Узбекистане” мавзусида маҳорат дарси ўтди.

Нижневартовск давлат университети билан тузилган ўзаро ҳамкорлик шартномаси доирасида университет доцентлари С.Г.Фархутдинова, Г.В. Агаделовалар 2019 йил март ойида Қарши давлат университетига ташриф буюриб, 5111100 – Мусиқа таълими йўналиши талабаларига маъруза, амалий машғулот ҳамда маҳорат дарсларини ўтишди.

Кафедранинг иқтидорли талабалари ҳамкор олий таълим муассасаларида 2017 йилда бўён ўтказилиб келинаётган “Весенний экспромт”, “Поющее Белагорье” мавзусидаги халқаро танловларда қатнашиб фахрли ўринларни қўлга киритишди.

Ижодий фаолият

Кафедра қошида “Зиё садолари” (раҳбар: Л.Пирназаров) ансамбли фаолият кўрсатиб келмоқда. Ансамблга иқтидорли талабалар жалб этилган. “Зиё садолари” жамоаси ҳар йили республика ОТМ лари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловининг 2014, 2015, 2016, 2017, 2019 йилларда ўтказилган якуний босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритди. 2017 йил танловнинг республика босқичида фахрли 3 – ўринни қўлга киритган.

Кафедра профессор-ўқитувчилари мусиқа асарларини ноталаштириш хизмати (доц. А. Рахмонқулов, катта ўқитувчи Л.Пирназаров), миллий мақом қўшиқлари, эстрада қўшиқлари, шунингдек, маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш хизматларини ҳам тақдим этади. 

Кафедра илмий йўналиши: “Мусиқа фанларини ўқитишнинг илмий-методик асослари”. 

Кафедра манзили: Қарши шаҳри,  Амир Темур кўчаси 134 - уй 

Кафедрада: 5111100 –Мусиқа таълими йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрланади.

Ўқитиладиган фанлар: Бакалавриат     

Мусиқа назарияси

Мусиқа тарихи

Ўзбек халқ мусиқа ижоди

Дирижёрлик

Хор ва хоршунослик

Мактабгача мусиқий-эстетик таълим назарияси ва методикаси

Мусиқа ўқитувчисининг касбий компонентлиги ва креативлиги

Мактаб репертуари

Мусиқий ритмик ҳаракатлар

Вокал ва замонавий мусиқа

Фортепиано ва қўшимча чолғу

Чолғу ижрочилиги ва ансамбль

Анъанавий хонандалик

Мусиқа ўқитиш методикаси

Ноталаштириш ва компьютер дастурларида ишлаш

Мусиқа ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаш

Болалар мусиқа адабиёти

Мусиқа тўгаракларини ташкил этиш.

Кафедрада: 5150600 –Вокал санъати (анъанавий хонандалик) йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрланади.

Ўқитиладиган фанлар: Бакалавриат 

Жаҳон мусиқаси тарихи

Ўзбек мусиқаси тарихи

Халқ мусиқа ижодиёти

Шарқ халқлари мусиқа тарихи

Мақом асослари

Сольфеджио

Гармония

Мусиқа асарлари таҳлили

Фортепиано

Ансамбль синфи ( анъанавий хонадалик)

Мақом якка хонанлиги

Чолғу созларини ўрганиш

Халқ куйларини ноталаштириш

Анъанавий хонадаликни ўқитиш услубиёти

Ансамбль билан ишлаш услубиёти( анъанавий хонадалик)

Овозни йўлга қўйиш

Анъанавий хонандалик асослари

Кафедрада: 5150700 – Чолғу ижрочилиги (халқ чолғулари) йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрланади.

Ўқитиладиган фанлар: Бакалавриат 

   Жаҳон мусиқаси тарихи

Ўзбек мусиқаси тарихи

Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси

Халқ мусиқа ижодиёти

Шарқ халқлари мусиқа тарихи

Сольфеджио

Гармония

Мусиқа асарлари таҳлили

Полифония

Фортепиано

Оркестр синфи (халқ чолғулари оркестри)

Халқ чолғуларида ижрочилик

Дирижёрлик

Турдош чолғуларни ўрганиш

Ансамбл синфи (халқ чолғулари)

Халқ куйларини ноталаштириш (халқ чолғулари)

Ижрочилик санъати тарихи

Халқ чолғуларида ўқитиш услубиёти

Концерт ижрочилиги асослари

Ансамбл билан ишлаш услубиёти

Кафедрада: 5151700 – Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрланади.

Ўқитиладиган фанлар: Бакалавриат   

Мутахасисиликга кириш

Аҳоли турмуш маданиятини юксалтириш асослари

Сценарийнавислик ва маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш

Маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ҳамда бошқариш асослари

Маданият ва санъат соҳасида инновациялар

Жамоатчилик билан алоқалар технологиялари

Маданият ва санъат соҳаси маркетинги ва менежменти

Маданият муассасаларида иш юритиш

Ўзбек номоддий мероси

Маданият социологияси

Маданият иқтисодиёти

Маданият марказлари ишиш

Музейшунослик

Маданият ва истироҳат боғлари иши

Тарғибот-ташвиқот ишлари услубиёти

Ахборот ва кутубхона хизматини кўрсатиш услубиёти

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби:

Примов Рашид Тошқулович – кафедра мудири, катта ўқитувчи, халқаро танлов лаурияти

Исмоилова Маҳбуба Эламоновна – п.ф.н., катта ўқитувчи, халқаро танлов лаурияти

Пирназаров Лазиз Қахрамонович – катта ўқитувчи, халқаро танлов лаурияти

Мурадов Мухитдин Қодирович – ўқитувчи, халқаро танлов лаурияти

Қурбонов Қўлдош Йўлдошевич–ўқитувчи, халқаро танлов лаурияти

Ходжаниязов Исломбой Атабаевич – ўқитувчи, халқаро танлов лаурияти

Қурбонова Моҳигул Шониёзовна – ўқитувчи

Азизов Фаёз Самиевич – ўқитувчи

Бобоназарова Гулрух Юнусовна – ўқитувчи

Файзуллаева Хуршида Қуйлиевна – ўқитувчи

Бобоев Омонхон Муҳаммадиевич – ўқитувчи

Раджабова Дилфуза Аллакуловна – ўқитувчи

Лутфуллаев Салоҳиддин Рашидович – ўқитувчи

Шоназаров Зафар Умрзоқович – ўқитувчи

Мурадов Ўктам Абдунабиевич – ўқитувчи

Муртозов Сайфулла Бўриевич - ўқитувчи

Сохибов Асадулло Ибрагимович – ўқитувчи

Кафедра манзили: Қарши шаҳри  Кўчабоғ, 17-уй