Иккинчи мутахассисликка қабул

12 август 2024

Иккинчи мутахассисликка ҳужжат топшириш истагида бўлганлар диққатига!

2024/2025 ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ягона таълим хизматлари портали my.edu.uz (https://my.edu.uz/) орқали жорий йилнинг 10 август кунига қадар онлайн шаклда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз Қарши давлат университетида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) бўйича қуйидаги таълим йўналишлар мавжуд:
Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
Психология: амалий психология;
Тарих (мамлакатлар ва йўналишлар бўйича).

Таълим шакли: сиртқи

Бунда номзодлар платформада:
ўзининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
диплом ва унинг иловасининг электрон нусхасини юклайди;
ўқиш истагини билдирган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайди.

Иккинчи ва ундан кейинги олий маълумот бўйича ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Батафсил:  https://lex.uz/uz/docs/-5657199.

Қарши давлат университетида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик)ка қабул жараёнлари билан боғлиқ қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:
+99890 666 92 95
+99890 881 8031
+99875 220 00 01

Иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш учун  Қарши давлат университетига якка тартибдаги суҳбат асосида  ўқишга қабул қилиш бўйича баҳолаш мезони

Иккинчи ва ундан кейинги таълимни олиш учун  Қарши давлат университетига якка тартибдаги суҳбат асосида  ўқишга қабул қилиш бўйича суҳбат ўтказиш жадвали

Саҳифалар

Қабул-2024
Call-center
Қўшма таълим дастурлари
Хорижий талабалар қабули
Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастури ва баҳолаш мезонлари
Касбий (ижодий) имтиҳонлар дастури ва баҳолаш мезонлари (кўзи ожизлар учун)
Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг санаси, вақти ва манзили
Касбий (ижодий) имтиҳон натижалари
Иккинчи мутахассисликка қабул
2024-2025-ўқув йили учун қабул параметрларининг тиллар кесимидаги тақсимоти
Техникумни муваффақиятли тамомлаган битирувчилар учун
Қўшма таълим дастурлари шартнома миқдори
Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонлар жадвали
Техникум битирувчиларининг суҳбат натижалари
Хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш бўйича ўтказиладиган касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари
Магистратура натижалари 2024
Ўқишни кўчириш, қайта тиклаш бўйича масъул ходимлар маълумоти