Факультетлараро инглиз тили ўқитиш кафедраси

9 November, 2022

Кафедра мудири: 

Азимов Абдиҳамидулло Холманович

Телефон: +99890 607-19-84

Электрон манзили: azimovhamid072@gmail.com

КАФЕДРА ТАРИХИ

Факультетлараро инглиз тили кафедраси 2021 йил 23 сентябр ойида Инглиз филологияси факультети таркибида ташкил этилди. Кафедрада 30 нафар профессор-ўқитувчи, шулардан 2 нафар фан номзоди, 8 нафар катта ўқитувчи ва 20 нафар ассистент–ўқитувчи мавжуд. Барчасида инглиз тили бўйича халқаро сертификати бор. Ушбу кафедрада барча бакалавр юналишлари талабаларига Амалий инглиз тили ва Хорижий тил (инглиз тили) фанлари ўқитилади. Кафедрада ўқитиладиган хамма фанлардан замонавий педагогик технологиялар ҳамда ахборот технологиялари асосида таълим технологиялари яратилган ва электрон ўқув-услубий мажмуалар тайёрланган. Талабаларга фанлар бўйича дарс жараёнлари замонавий ахборот-коммуникация воситалари билан жиҳозланган ўқув хонасида олиб борилади. Кафедра қошида “English For Fun” ва “Cо-Lingo” тўгараги фаолият кўрсатмоқда, унга 40 дан ортиқ талабалар жалб этилган. Унда талабаларга кафедранинг масъул профессор-ўқитувчилари томонидан режа асосида инглиз тилининг 4 та компетенцияси (ўқиш, ёзиш, гапириш, тинглаш) бўйича инглиз тили ўргатилади, мавзулар бўйича баҳс ва муҳокамалар олиб борилади. Ундан ташқари кафедра Қарши шахар абитуриент тайёрлаш “International Bridge” номли тил маркази билан хўжалик шартномалар тузиб, кафедра ўқитувчилари ушбу марказлар билан доимий илмий алоқададир.

Кафедрада илмий-тадқиқот ва услубий ишлар ҳам яхши йўлга қўйилган. Жорий 2021-2022 ўқув йилда кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан монографиялар ва 4 та ўқув қўланмалар чоп этилди. 50 дан ортиқ илмий мақолалар ОАК эътироф этган хорижий журналларда, республика ОАК тасарруфидаги журналларда, Scopus ҳамда юқори Импакт-Факторли журналларда чоп этилди.

Кафедранинг профессор-ўқитувчилар таркиби:

1. А. Азимов, кафедра мудири, ўқитувчи

2. Алиқулов Абдуҳаким Ғаниевич-ф.ф.н, катта ўқитувчи

3. Суярова Наргиза Юлдошевна- PhD, катта ўқитувчи

4. Туропова Лола Суюновна -катта ўқитувчи

5. Алимов Тоштемир Амирқулович, катта ўқитувчи

6. Ҳусанова Руқия Хушвактовна- катта ўқитувчи

7. Авлаева Саида Бозоровна- катта ўқитувчи

8. Мамадалиева Сусана Атамовна, катта ўқитувчи

9. Нормўминов Ўткир Ишмурадович, ўқитувчи

10. Амирова Зоҳида Ориповна -ўқитувчи

11. Низомова Мохинур Баратбоева–ўқитувчи

12. Баймуродова Лайло Кахрамановна- ўқитувчи

13. Шукурова Сабохат Одиловна -ўқитувчи

14. Элмуродова Сохиба Саидмуродовна- ўқитувчи

15. Муродов Шухрат Далиевич- ўқитувчи

16. Бердиёрова Рахима Каримовна- ўқитувчи

17. Холиқова Дилафрўз Шухратовна-ўқитувчи

18. Усмонова Мохинур Бахтиёровна–ўқитувчи

19. Очилова Зарифа Зафаровна- ўқитувчи

20. Исмоилова Мамлакат Қурбоновна–ўқитувчи

21. Олимова Хуршида Вайдуллаевна– ўқитувчи

22. Хўжақулов Суннат Анварович- ўқитувчи

23. Турсунова Дилноза Алишеровна- ўқитувчи

24. Турсунова Мавлюда Эркиновна - ўқитувчи

25. Чориева Мадина Музаффаровна - ўқитувчи

26. Шарипова Шахноза Юнусовна- ўқитувчи

27. Курбанова Наргиза Абдисоатовна – ўқитувчи

28. Чориева Фотима – ўқитувчи

29. Буриева Фаёза – стажёр

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан 2021-2022 ўқув йилида нашр этилган ўқув қўлланмалар:

« Practical grammar tense and voice» - Азимов Абдиҳамидулло

«Foreign language (Professional using)»- Мамадалиева Сусана

«Theoretical grammar»- Авлаева Саида, Тураева Г

«Practical phonetics of modern English»- Чориева М. Чориев М 

Кафедрада замонавий тилшунослик муаммоларига асосланган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади:

Амирова Зохида -инглиз ва ўзбек тилларида “Heart-юрак” консептининг вербаллашуви лингвокултурологик хусусиятлари. Илмий рахбар: ф.ф.д.,профессор Палуанова Х. Д.

Низомова Мохинур -“Инглиз ва ўзбек тилларида педагогикага оид терминларнинг структур-семантик хусусиятлари ва таржима муаммолари” . Илмий рахбар: ф.ф.д.,профессор Палуанова Х.Д.

Алимов Тоштемир “Бадиий асарлар таржимасида гендер хухусиятларининг таснифи ” Илмий раҳбари ф.ф.д. проф.А.С.Меҳадировский

Ҳусанова Руқия “Инглиз тасаввуфшунослигида Фариддун Аттор асарлари талқинлари тадқиқи” Илмий раҳбари ф.ф.д. проф.Н.Шодмонов

Баймуродова Лайло “Нутқий стратегиянинг прагматик ва лингомаданий асослари(инглиз ва ўзбек тиллари қиёсида )”Илмий раҳбари ф.ф.н.. дот.Г.К.Мирсанов.

Бердиёрова Рахима “Инглиз тилида окказионал фразеологик бирликларнинг прагматиc аспектдаги маънолари” Илмий раҳбари ф.ф.д. проф.Ж.Якубов

Нормўминов Ўткир “Интернет ва компьютер терминлари ясалишида аббревиация ходисаси (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”. Илмий раҳбари ф.ф.лд. проф. Д.Тешабоева

Мамадалиева Сусана “Бадиий мактубнинг инглизча ва ўзбекча тадқиқи”. Илмий раҳбари ф.ф.лд. проф.Н.Шодмонов 

Кафедранинг Ўзбекистон давлат университетлари билан ўзаро илмий алоқалари йўлга қўйилган хусусан, ЎзДЖТУ, ТДПУ, СамДЧТИ, БухДУ

Кафедра қошида “Traslator-INFO” таржима маркази ташкил этилган бўлиб, кафедра аъзолари фаолият олиб келмоқдалар.

Кафедранинг илмий тадқиқот йўналиши

Бакалавриат

Хорижий тил (Инглиз тили) барча таълим йўналишлари учун

Магистратура

Амалий чет тили (Инглиз тили) барча мутахассисликларда