Чолғу ижрочилиги ва вокал санъати кафедраси

7 November, 2022

Кафедра мудири:  ўқитувчи


Азизов Фаёз Самиевич

Телефон: (+998 99) 565-58-50

Электрон манзили: fayoz.azizov@bk.ru

Кафедра тарихи

Қарши давлат университети Санъатшунослик факультети , Мусиқий таълим кафедраси негизида 2021 йил 23 сентябрда “Чолғу ижрочилиги ва вокал санъати” кафедраси ташкил этилди.

Мазкур кафедрада асосий штатда 17 нафар профессор-ўқитувчи, шундан 1 нафар доцент, 1 нафар Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 1 нафар фан номзоди, катта ўқитувчи, 2 нафари катта ўқитувчи, 14 нафар ассестент-ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда.

Кафедра 5150600 – Вокал санъати (анъанавий хонандалик), 5150700 – Чолғу ижрочилиги йўналишлари бўйича мутахассис чиқарувчи кафедра ҳисобланади.

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг кўп йиллик илмий-услубий фаолияти давомида илмий монография (1), ўқув-қўлланма (3), тайёрланган. Профессор-ўқитувчиларнинг илмий мақолалари хорижий ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-оммабоп журналларда чоп этилди.

Кафедрада “Қашқар рубоби генезиси ва ривожланиш шакллари”, “Дўмбира генезиси ва ривожланиш шакллари”, “Ўзбек достончилик мактабларида ижрочилик хусусиятлари (Қашқадарё достончилик мактаблари мисолида)” ҳамда каби устувор мавзуларда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Ижодий фаолият

Кафедра қошида ўзбек халқ чолғулари таркибли талабалар ўқув оркестри (раҳбар: Қ.Қурбонов), “Файзинур” номли кўп овозли чолғу ансамбли (рахбар Абдуллаев Р.) фаолият кўрсатиб келмоқда. Оркестр ва ансамбл таркибига иқтидорли талабалар жалб этилган.

2022 йилнинг 8 май санасида Мусиқа таьлими кафедрасининг фахри, устоз Сами Азиз ўғлининг 89 йиллиги таваллуди  муносабати билан факультет қошида “Инсон қадри улуғ- хотира абадий” номли хотира тадбири ўтказилди. Тадбирда Ёшлар масалалари ва маьнавий - маьрифий ишлар бўйича проректор Э.Ҳ. Ибрагимов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Н.С.Холмирзаев, Мусиқа талими ва Чолғу ижрочилиги ва вокат саньати кафедрасининг профессор ўқитувчилари,  меҳмонлар ва талабалар иштирок этишди. 

2022 йилнинг 11 июнь санасида эса кафедрада “Мусиқа саньати соҳасида фанларнинг ўқитилишининг илмий- методик асослари “ Республика онлайн илмий -амалий конференция ўтказилди. Конференцияга Тошкент педагогика институтидан, Самарқанд давлат университетидан, Термиз давлат университетидан  мазкур соха профессор ўқитувчилари таклиф этилди.

“Кафедра профессор-ўқитувчилари мусиқа асарларини ноталаштириш хизмати (доц. А. Рахмонқулов, ўқитувчилар Р. Абдуллаев ва Д. Абдуллаев), миллий мақом қўшиқлари, эстрада қўшиқлари, шунингдек, маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш хизматларини ҳам тақдим этади.

Доцент А. Рахмонқулов, ўқитувчилар Р. Абдуллаев ва Д. Абдуллаев бошчилигидаги Сан‘атшунослик факултети,Чолғу ижрочилиги ва вокал сан‘ати кефедраси талабалар ўқув оркестри 2022 йил 17 июн куни "Оқ йўл сизга битирувчилар" номли консерт дастурини , 2022 йил 27 сентябрьда Қашқадарё вилоят театрида ўз ижодий консерт дастурлари  хамда  2022 йил 28 октябрьда Композитор Фарҳод Алимов 75 йиллик хотира кечасида, композитор ижод намуналаридан ташкил топган асарлар ижросида консерт дастурини намойиш этишди.

Кафедра илмий йўналиши: “Мусиқа фанларини ўқитишнинг илмий-методик асослари”.

Кафедрада: 5150600 –Вокал санъати (анъанавий хонандалик) йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрланади.

Ўқитиладиган фанлар: Бакалавриат

Жаҳон мусиқаси тарихи

Ўзбек мусиқаси тарихи

Халқ мусиқа ижодиёти

Шарқ халқлари мусиқа тарихи

Мақом асослари

Сольфеджио

Гармония

Мусиқа асарлари таҳлили

Фортепиано

Ансамбль синфи ( анъанавий хонадалик)

Мақом якка хонанлиги

Чолғу созларини ўрганиш

Халқ куйларини ноталаштириш

Анъанавий хонадаликни ўқитиш услубиёти

Ансамбль билан ишлаш услубиёти( анъанавий хонадалик)

Овозни йўлга қўйиш

Анъанавий хонандалик асослари

Кафедрада: 5150700 – Чолғу ижрочилиги (халқ чолғулари) йўналиши бўйича бакалаврлар ва магистрлар тайёрланади.

Ўқитиладиган фанлар: Бакалавриат

Жаҳон мусиқаси тарихи

Ўзбек мусиқаси тарихи

Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси

Халқ мусиқа ижодиёти

Шарқ халқлари мусиқа тарихи

Сольфеджио

Гармония

Мусиқа асарлари таҳлили

Полифония

Фортепиано

Оркестр синфи (халқ чолғулари оркестри)

Халқ чолғуларида ижрочилик

Дирижёрлик

Турдош чолғуларни ўрганиш

Ансамбл синфи (халқ чолғулари)

Халқ куйларини ноталаштириш (халқ чолғулари)

Ижрочилик санъати тарихи

Халқ чолғуларида ўқитиш услубиёти

Концерт ижрочилиги асослари

Ансамбл билан ишлаш услубиёти

Кафедра профессор-ўқитувчилари таркиби:

Азизов Фаёз Самиевич – кафедра мудири, катта ўқитувчи

Исмоилова Маҳбуба Эламоновна – п.ф.н., катта ўқитувчи, халқаро танлов лаурияти

Қурбонов Қўлдош Йўлдошевич–ўқитувчи, халқаро танлов лаурияти

Ходжаниязов Исломбой Атабаевич – ўқитувчи, халқаро танлов лаурияти

Халилова Ойгул Темировна – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

Рахмонқулов Абдужаббор Наджимович - доцент

Бобоназарова Гулрух Юнусовна – ўқитувчи

Бобоев Омонхон Муҳаммадиевич – ўқитувчи

Раджабова Дилфуза Аллакуловна – ўқитувчи

Мурадов Ўктам Абдунабиевич – ўқитувчи

Сохибов Асадулло Ибрагимович – ўқитувчи

Суннатова Назокат Наматовна – ўқитувчи

Абдуллаев Равшанжон Шералиевич – асистент ўқитувчи

Абдуллаев Достонбек Ином ўғли- асистент ўқитувчи

Қудратов Мехрож Пардақул ўғли- ўқитувчи концертмейстер

Кафедра манзили: Қарши шаҳри,  Амир Темур кўчаси 134 - уй