Туркия – Ўзбекистон таълим форуми доирасида ректор Дилмурод Набиев муҳим келишувлар олиб борди

Туркияда бўлиб ўтган  Туркия-Ўзбекистон учинчи таʼлим форуми доирасида Қарши давлат университети ректори Д.Набиев Туркиянинг Эге университети ректори Неcдет Будак ва  Мармара университети ректори Мустафа Курт билан учрашди.

Самимий мулоқотларда тиббиёт ва муҳандислик-техника таълим йўналишлари бўйича ҳамкорлик қилиш, ўзаро профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини янада ривожлантириш, биргаликда илмий изланишлар олиб бориш каби қатор масалалар муҳокама қилинди.