Ишга таклиф

20 Сентябрь 2024, 11:34
Эълонлар

Қарши давлат университети қуйидаги бўш (вакант) кафедра мудири, профессори, доценти, катта ўқитувчи, ўқитувчи-ассистент, ўқитувчи-стажёр лавозимларига танлов эълон қилади

         Алгоритмлар ва дастурлаш технологиялари кафедраси мудири лавозимига;

         Бошланғич таълим (1), Саноат муҳандислиги (1), Психология (1) кафедраси профессори лавозимига; 

Жаҳон тарихи (2), Агрокимё ва экология (2), Янги ўзбек адабиёти ва адабиёт назарияси (1), Ранг-тасвир ва амалий санъат (2), Мусиқа таълими (1), Технологик таълим (1), Миллий ғоя ва маънавият асослари (1), Амалий математика (1), Физиология (1), Педагогика (2) кафедралари доценти лавозимига; 

Фалсафа ва социология (2), Ўзбек тилшунослиги (1), Органик кимё (2), Назарий ва экспериментал физика (1), Агрокимё ва экология (1) Жахон тарихи (1), География (1), Психология (1) кафедралари (илмий даражали) катта ўқитувчиси лавозимига; 

Умумий физика (1), Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (1), Мусиқа таълими (1), Ноорганик кимё (1), Лингвистика (1), Спорт фаолияти (1), Амалий инглиз тили (1),  Факультетлараро инглиз тили (1) кафедралари катта ўқитувчиси лавозимига; 

Органик кимё (1), Инглиз тили ва адабиёти (1), Саноат муҳандислиги (1), Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (1), Амалий инглиз тили (1), Амалий математика (1), Ноорганик кимё (1), Даволаш ва педиатерия иши (2) кафедралари ўқитувчи-ассистент лавозимига. 

Алгебра ва геометрия (2), Фалсафа ва социология (1), Жахон тарихи (1), Янги ўзбек адабиёти ва адабиёт назарияси (1), Ранг тасвир ва амалий санъат (1), Психология (1), Саноат муҳандислиги (1), Умумий физика (1), Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси (1), Жисмоний тарбия ва спорт (1), Амалий инглиз тили (1), Лингвистика (1), Иқтисодиёт (1)  кафедралари ўқитувчи-стажёр лавозимига. 

Лавозим учун малакавий талаблар:

1. Олий маълумоти, илмий даражаси ва илмий унвонлари ҳақидаги дипломлар (диплом илова) нусхалари; 

2. Тегишли ихтисослик бўйича илмий даража ёки илмий унвонга (доцент), (профессор) шунингдек, тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (ПҳД), фан доктори (ДСc) ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даража ва унвонларга эга бўлиш;

3. Зарур бўлган касбий ва ташкилотчилик қобилиятларига, фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ҳамда кўникмалар (педагогик маҳорат, жамоа ва талабалар билан ишлай олиш)га эга бўлиш;

Танловда номзодларга устуворлик бериладиган алоҳида жиҳатлар:

1. Мутахассислиги бўйича халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education yoki Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (ТОП-1000) олий таълим муассасасини тамомлаган ёки унда фаолият юритганлик;

2. Халқаро рейтингларда (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Nigher Education ёки Academic Ranking of World Universities) эътироф этилган нуфузли (ТОП-1000) олий таълим муассасасида малака оширган ёки стажировка ўтаганлик;

        3. Халқаро лойиҳаларда раҳбар ёки аъзо сифатида иштирок этганлик;

4. IELTS/TOEFL сертификатига эгалик (B2, C1, C2);

5. SCOPUS va WEB OF SCIENCE базаларига киритилган нуфузли журналларда мақола чоп этганлик ва “h-index”га эгалик;

  Манзил: 180103. Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй. 

Телефон: (75) 221-02-10,  221-02-18. Электрон почта: kardu@umail.uz 

 

 

Теглар: #Ишга таклиф