ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН

15 Май 2024, 11:53
Конференциялар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ, ФАН ВА ИННОВATSIЯЛАР ВАЗИРЛИГИ

ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН

АХБОРОТ ХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновatsiялар вазирлигининг 2024 йил 18 январ 16-сонли буйруғига асосан 2024 йилнинг 24-25 май кунлари Қарши давлат университетида “АМАЛИЙ МАТЕМАТИКАНИНГ ЗАМОНАВИЙ МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ” мавзусида Республика илмий-амалий анжуман ўтказилади.

 
ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН ЙЎНАЛИШЛАРИ:

1. Математик моделлаштириш

2. Сунъий интеллект ва ахборот хавфсизлиги

3. Ҳисоблаш ва дискрет математика

4. Компютер лингвистикаси

5. Математик анализ, дифференциал тенгламалар ва математик физика тенгламалари

6. Таълимда ахборот технологиялари.

 
МАТЕРИАЛЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ:

2024 йилнинг 10 май санасига қадар. Конференцияни ўтказиш кунлари: 2024 йилнинг 24-25 май кунлари Анжуманда бевосита ва масофадан иштирок этиш мумкин.
Тезис материаллари ўзбек, рус ва инглиз тилларида қабул қилинади.Анжуманга профессор-ўқитувчилар,докторантлар,мустақил изланувчилар, магистрантлар ҳамда иқтидорли талабалар тезис топширишлари мумкин.
Юборилган материалларда келтирилган маълумотлар асосли ва тўғрилигига муаллифлар масъулдирлар. Юборилган тезислар таҳрир ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва талабларга мос келмаган тезислар чоп этилмайди.
Ташкилий бадал миқдори ҳар бир тезис учун 100.000 (юз минг) сўм бўлиб, тўлов 9860 1801 0975 0851(исми:Маҳбуба Самадова) карта рақами орқали қабул қилинади.
Муаллифлар тўлов бўйича +998949818896 рақами орқали маълумот олишлари мумкин.

 
МАҚОЛАЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:

Тезислар йўналишига оид долзарб мавзуларда, илмий ва тугалланган фикрларга асосланган, таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
Тезис матни Word матн муҳарририда А4 форматда, Times New Roman шрифтида, 12 ўлчамида, 1 интервалда, саҳифалар юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 2 см ва чапдан 2 см бўлиб, умумий ҳажми 1-3 бет бўлиши лозим;
Тезиснинг сарлавҳа қисмининг биринчи қаторида мавзуси, кейинги қаторлар кетма-кетлигида муаллифларнинг ФИШ электрон почтаси, ишжойи, қисқача аннотатсия, асосий матн ҳамда фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилган бўлиши керак;
Юборилаётган файлнинг номига тегишли шўба номери билан лотин ҳарфларда асосий муаллифнинг ФИШ ёзилиши керак (масалан, 1_Жабборов_Ойбек_Рахманович.doc);
Тезислар 2024-йилнинг 10-май санасига қадар электрон шаклда кўрсатилган почта ёки телеграм манзиллари орқали қабул қилинади ,(E-mail:pmconf2024@mail.ru ,Телеграм:@amaliykonf );
Нашрга тавсия этилган тезислар Google Scholar халқаро базасида индексланади (тезисда ОРCИД рақами қўйилиши шарт).
 
ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА МАНЗИЛИ:

180183, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17 уй. Қарши давлат университети.

Анжуман ташкилотчиси: Жабборов О.Р Телефон рақами: +998975191188.

+998975191188 Джаббаров О. +998912220422 Қурбонов З.

+998914562075 Шовалийев Б. +998949818896 Рауфов Р.

E-mail:pmconf2024@mail.ru Телеграм:@amaliykonf