ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ РЕСПУБЛИКА ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН

29 Апрель 2024, 06:05
Конференциялар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва уларнинг хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ф-5598-сон фармойишига мувофиқ, 2024 йил 21-22 май кунлари Қарши давлат университетида “Туркистон маърифатпарвар зиёлилар меросининг фан, адабиёт, маданият ҳамда маънавият тараққиётидаги ўрни” мавзусида Республика илмий-амалий анжуман ўтказилади.

Илмий-амалий анжуман йўналишлари:   

Тарих, адабиётшунослик, манбашунослик, журналистика.

Анжуманнинг ишчи тиллари: ўзбек, рус, инглиз.

Мақолаларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:

– мақола матни анжуман мавзусига мос бўлиб, муаммо долзарб, илмий-амалий аҳамиятга эга ва янги фактик материаллар асосида ёритилган бўлиши лозим;

– ҳажми А-4 форматда, 14 ўлчамли шрифтда, 6 бетгача, Times New Roman (ўзбек, рус ёки инглиз тилларида), қаторлар ораси 1,5 интервалда, юқори ва пастдан 2 см, чапдан 3 см ва ўнгдан 1,5 см оралиқда ҳошия қолдирилган ҳолда тайёрланади;

– мақола сарлавҳаси саҳифа юқорисининг ўртасида ҳамма сўзлар бош ҳарфларда (қорайтирилган) ёзилади, муаллиф фамилияси ва исм-шарифи (қорайтирилган), илмий даражаси ва лавозими сарлавҳа остида (ўртада), унинг остида муассаса номи (курсив) кўрсатилади;

– мақола сарлавҳаси, муаллиф фамилияси ва исм-шарифи, илмий даражаси ва лавозими ўзбек, рус ва инглиз тилларида берилади;

– сарлавҳадан сўнг мақоланинг асосий тилидан ташқари тилларда (рус, инглиз ёки ўзбек, инглиз) қисқа аннотация ва калит сўзлар (8-10 та) берилади.

– фойдаланилган манбалар рўйхати мақола охирида тартиб рақами билан берилади, манбаларга ҳаволалар (сноска) матн ичида квадрат қавс [1; 28] шаклида берилиши талаб этилади;

– Материаллар электрон шаклда қуйида кўрсатилган E-mail манзили бўйича ҳам қабул қилинади;

– Ташкилий қўмита томонидан танлаб олинган илмий мақолалар тўплам шаклида нашр этилиши режалаштирилмоқда.

Матнларда услубий ёки имловий хато ва тузатишлар мавжуд бўлса, нотўғри расмийлаштирилса талабга жавоб бермайдиган иш сифатида қабул қилинмайди.

Анжуманда иштирок этиш учун талабнома ва мақолалар матни 2024 йил 20 апрел кунига қадар қуйидаги телеграм рақами ва электрон манзили орқали қабул қилинади:

Манзил: 180119, Ўзбекистон, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17 уй, Қарши давлат университети

Телефонлар: +998 99 337 99 90 (Тўйчи Эшбўриев) ушбу рақамда телеграмм мавжуд

Мурожаат учун тел.: 91-468-69-91, 99-337-99-90, 94-833-38-55

E-mail: rahmatova.dilnavoz@mail.ru