Қарши давлат университетида ўтказиладиган Халқаро илмий-амалий анжуман

23 Апрель 2024, 05:31
Конференциялар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 4 июлдаги ПҚ-200 қарори ижросини таъминлаш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2024 йил 18 январдаги 16-сон буйруғига асосан 2024 йил 26-27 апрел кунлари булиб утадиган “СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ВА ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ҲОЛАТИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ” мавзусидаги Халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган.

Илмий анжуманда иштирок этиш учун қуйидаги йўналишлар бўйича материаллар тақдим этиш мумкин:

1. Соғлом турмуш тарзини ташкил этишнинг замонавий муаммолари.
2. Тўғри овқатланиш ва унинг тиббий-биологик асослари;
3. Экология ва сог‟лом турмуш тарзини ташкил этиш.

Илмий анжуманга тақдим этиладиган мақола (тезис)ларга қўйиладиган талаблар ва расмийлаштириш тартиби:

- Тезис материаллари 2 бетдан кўп бўлмаган А4 форматда Word (формат doc, rtf) муҳарририда Times New Roman шрифтида 14 ўлчамда, 1,5 интервалда расмийлаштирилиши лозим. Қоғознинг тепасидан 2,0 см, пастдан 2 см, чаптан 3 см, ўнгдан – 1,5 см., абзац – 1 см.

Бир муаллифдан 1 тезис, хаммуаллифликда 2 тезис қабул этилади. Тезис текстида жадваллар, расмлар ва графиклар бўлинмаслик талаб қилинади. Иқтибослар олинган адабиётлар тўртбурчак қавсларда – [1,7] ичида алфавит тартибида жойлаштирилган адабиётнинг тартиб рақами ёзилади. Материални тақдим этиш тартиби:

Тезис номи, муаллифнинг Ф.И.Ш., лавозими, муассаса(лар)нинг номи, тезис матни, адабиётлар.

тезислар электрон нусхада топширилади ва илмий анжуман материаллари электрон ҳамда босма тўплам ҳолида чоп этилади;
тезисдаги маълумотлар, фактлар ва статистикаларнинг тўғърилигига, имловий ва ишоравий хатолари (матннинг таҳририй жиҳатлари) учун муаллифлар жавобгар ҳисобланади;
мазкур илмий анжуман дастурий қўмитаси келиб тушган материалларни танлаб олиш ҳуқуқига эга, талабларга жавоб бермайдиган мақолалар кўриб чиқилмайди ва тўпламга киритилмайди. Илмий анжуманда иштирок этиш учун тезислар ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин.
Тўлов реквизитлари:

Тезисларни чоп этиш харажатлари ҳар бир саҳифаси учун 50 000 (еллик минг) сўмни ташкил этади. Тўловни қуйидаги пластик карта рақамига юборишингиз мумкин: Узcард 8600 3329 7596 0752 (Раҳматуллайев Ёрқин). Хорижлик қатнашувчилар учун бепул.

Илмий анжуман материаллари муаллиф (лар) нинг фамилия, исми шарифи, иш жойи, эгаллаб турган лавозими ва телефон рақами, электрон манзили кўрсатилган ҳолда электрон тарзда 2024 йилнинг 1-апрел кунига қадар

+99890-722-63-42 телеграм рақами ёки QARDU_CONFERENCE2024@MAIL.RU  электрон почтаси орқали қабул қилинади.

Манзил: 180119, Ўзбекистон, Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси, 17- уй, Қарши давлат университети Фаоллар зали.

Ташкилий қумита билан боғланиш: Раҳматуллайев Ёрқин +998 90-722-63-42 Курбанов Абдулазиз +998 99-505-18-69 Дустов Карим +998 99-505-14-36