Узрли сабабларга кўра ўқишини кўчириш истагида бўлган фуқаролар ДИҚҚАТИГА!!!

29 Декабрь 2023, 16:16
Эълонлар

Белгиланган тартибга мувофиқ 2 та узрли сабабга кўра давлат олий таълим муассасалариаро ўқишни кўчириш ҳақидаги аризаларни қабул қилиш учун 13 та олий таълим муассасасида ҳудудий ишчи гуруҳлар ташкил этилди.

Қарши давлат университети ишчи гуруҳи 2024-йил 20-декабрдан 2025-йилнинг 20-январь кунига қадар ҳар куни соат 9:00дан 17:00 гача (якшанба – дам олиш куни; шанба – соат 9:00 дан 15:00 гача) фаолият коʻрсатади.

Ҳудудий ишчи гуруҳга аризачи қуйидаги ҳужжатларни (офлайн) тақдим этади:

ўқишни кўчириш бўйича ариза (ариза бланкаси ҳудудий ишчи гуруҳ томонидан берилади ва талаба уни жойида тўлдиради);

талабанинг рейтинг дафтарчаси ёки белгиланган шаклдаги академик маълумотнома ёки транскрипт нусхалари (биттаси бўлса етарли);

паспорт нусхаси;

узрли сабабларни асословчи тегишли ҳужжатлар.

Маълумот учун, 2 та узрли сабаб қуйидагилар:

талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

Манзил: Қарши шаҳри Кўчабоғ кўчаси 17-уй

Қарши давлат университети Талабаларга хизмат кўрсатиш маркази