Университет профессор-ўқитувчилари иштирокида ўқув-семинар бошланди
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 24 ноябрдаги 507-сонли буйруғи ижроси доирасида жорий йилнинг 25 декабрдан 29 декабрга қадар университетда ўқув семинарларини ташкил этиш режалаштирилган.
Бугундан бошлаб, дастлабки ўқув семинари тасдиқланган жадвалга асосан, Физика факультети профессор-ўқитувчилар иштирокида ташкил этилди. Ўқув-услубий бошқарма бошлиғи З.Файзиев семинарни кириш сўзи билан очиб бериб, олий таълим тизимида ўқув жараёни ташкил этишнинг меёрий-ҳуқуқий асослари тўғрисда маълумот берди.
Ўқув-семинар “Ўқув-услубий ҳужжатларни расмийлаштириш механизмлари”, “Ўқув жараёнида кредит-модуль тизимини тўлиқ жорий этиш” ва “Ҳемис тизимида иш юритиш” мавзулари бўйича ташкил этилмоқда.
Семинар давомида профессор-ўқутувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига тегишли жавобларни олишяётир. Ўқув семинарлари якуни бўйича қатнашчилар чиқиш тестларини топширадилар.