Кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди

22 Декабрь 2023, 12:11
Университет янгиликлари

Талабаларнинг бўш вақтини самарали ташкил этиш, ички туризмни ривожлантириш, мамлакатимиз тарихи билан яқиндан таништириш мақсадида Санъатшунослик факультети Мусиқа таълими кафедраси профессор-ўқитувчилари, Талабалар оркестри жамоаси ва Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси йўналиши талаба-қизлари учун кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирилди. Ташкил этилган саёҳат давомида “очиқ-осмон ости музейи” деб ном олган қадимий архитектура ва кўп асрлик шаҳарнинг тарихий обидалари, меъморий манзаралари кўздан кечирилди.

Хусусан, Регистон майдони, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов мангу қўним топган Ҳазрати Хизр мажмуаси, Бибихоним, Гўри Амир мақбаралари, Тиллакори, Шердор мадрасалари бўйлаб қилинган саёҳат талабаларга она юртимиз тарихи, қадриятлари, обидалари билан яна бир карра танишиб олишларига имкон яратди. Айниқса, талабалар томонидан Регистон майдони олдида жонли ижрода куйланган қўшиқлар саёҳатчиларга ўзгача таассурот улашди.