Миллий мақом фестивали ўтказилди
Мақом мусиқа, шеърият ҳамда рақс санъатларини мужассамлаштирувчи муштарак бадиий дурдонадир. Ўзбек миллий мақом санъатини кенг тарғиб қилиш, ёш авлод қалбида миллий мумтоз санъатимизга ҳурмат ва эътибор туйғуларини камол топтириш муҳим вазифалардан саналади. Санъатшунослик факультети талабалари ўртасида ўтказилган “Миллий мақом фестивали” ҳам маданият ва санъатимизга эҳтиром рамзи сифатида йиғилганларга манзур бўлди.
Тадбир аввалида факультет декани Э.Жабборов, Мусиқа таълими кафедраси мудири Р.Примов мақом санъатининг ёшлар ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида сўзлашди. Тадбир давомида иқтидорли талабалардан иборат “Мақомчилар” ансамбли томонидан жонли ижрода куйланган мумтоз куйларнинг ёрқин намуналари руҳиятга кўтаринкилик бахш этди, ёшларнинг қалбида эзгулик, юртпарварлик, меҳр-оқибат каби гўзал туйғуларни уйғотганлиги билан аҳамиятли бўлди.