Биз бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!
Ёшлар – эртамиз эгалари, келажагимиз бунёдкорлари, давлатнинг асосий ва бебаҳо бойлигидир. Ўзбекистоннинг ҳар бир фарзанди, халқимизнинг бирдамлиги, мамлакат яхлитлиги учун курашиб яшашни ўз ҳаётининг маъноси деб билмоғи керак!
Халқимизнинг фидокорона меҳнати, ғайрату шижоати билан Янги Ўзбекистон орзуси реал ҳақиқатга айланмоқда. Халқаро майдонда Ватанимизга нисбатан ҳурмат ва эътибор тобора ортиб бормоқда.
Президентимизни олиб бораётган оқилона сиёсатлари натижасида барча мамлакатлар билан дўстона муносабатлар ўрнатилиб, йиллар давомида ечимини кутаётган муаммолар ҳал этилди ва этиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 29-ноябрь куни Математика ва компьютер илмлари факультетида ўтказилган “Биз бир бўлсак ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” тинчлик моҳияти” мавзусидаги тадбирда устозлар томонидан Янги Ўзбекистон ёшлари, уларга яратиб берилаётган имкониятлар, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-тотувлик, ёшларимизнинг тинчлигимизни қадрига етиб, бу имкониятлардан унумли ва оқилона фойдаланишлари лозимлиги ҳақида маълумотлар берилди. Тадбирда Миллий ғоя, маънавият асослари кафедраси доценти З.Боймуродов, Математика ва компьютер илмлари факультети тюторлари ва талаба-ёшлар иштирок этди.