Ижарада яшовчи талаба-қизлар ҳаёти доимий эътиборда
Жорий йилнинг ноябрь ойи давомида Хотин-қизлар масалалари бўйича декан маслаҳатчилари Н.Суярова, С.Холиқова, М.Муҳаммадиева, Р.Некбоева ва Р.Сайдуллаева томонидан Маҳаллот, Худойзод, Беклар маҳаллаларидаги ижара хонадонларида яшаб таҳсил олаётган Хорижий тиллар, География ва агрономия, Тиббиёт ва Филология факультетлари талаба-қизларининг яшаш шароитлари ўрганилиб, хонадонларнинг қишки мавсумга тайёргарлик ҳолатлари кўздан кечирилди.
Талабаларга электр ва газ ускуналаридан фойдаланиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилиш бўйича тавсиялар берилди. Ўрганилган ижара хонадонларида талаба-қизларнинг яшаш шароитлари, бўш вақтларида қандай машғулотлар билан банд эканликлари билан яқиндан танишилди. Уларни қийнаб келаётган муаммолари ҳақида дилдан суҳбат қурилди. Одоб-ахлоқ, кийиниш маданияти, уй рўзғор масалалари юзасидан қизларга керакли маслаҳатлар айтиб ўтилди.