Очиқ дарслар ўқитувчи салоҳиятини белгилайди
28 ноябрь 2023
Университет янгиликлари
Қарши давлат университети Кимё-биология факультети Ноорганик кимё кафедраси ўқитувчиси Лазиза Холмуродова томонидан “Металларнинг умумий тавсифи. Ноанъанавий дарс технологияларидан фойдаланиб, дарс ўтиш методикаси” мавзусида Кимё йўналиши 3-курс 021-55-гуруҳ талабаларига очиқ дарс (амалий) машғулоти ўтказилди.
Дарс машғулотига кафедра профессор-ўқитувчилари таклиф этилди. Барча замонавий янги педагогик технологияларидан фойдаланилган ҳолда гуруҳларга бўлиниб, талабаларнинг касб фаолиятига боғлаб ўтказилган очиқ дарс давомида ўқитувчи томонидан фанни билиш кўникмаларидан самарали фойдаланилди. Дарс машғулоти назарий ва амалий жараёнлар уйғунлигида бўлиб ўтди.