Фалсафа фанидан интерфаол семинар машғулоти
20 Ноябрь 2026, 11:32
Университет янгиликлари
Тиллар факультети Филология ва тилларни ўқитиш (инглиз тили) йўналиши 2-курс, 025-23-гуруҳ талабалари иштирокида “Тарих фалсафаси. Цивилизация ва маданият” мавзусида семинар машғулоти ташкил этилди. Машғулот Фалсафа ва социология кафедраси ўқитувчиси Дилрабо Аҳмедова томонидан олиб борилди. Семинар давомида талабаларнинг мавзу юзасидан билимларини мустаҳкамлаш, мустақил фикрлаш, таҳлил қилиш, ўз қарашларини далиллар асосида ифодалаш ҳамда жамоада ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Машғулот самарадорлигини ошириш мақсадида “Ақлий ҳужум”, “ФСМУ”, “Баҳс-мунозара”, “Очиқ микрофон”, “3×3”, “Ким тезкор?” ва “Фикрлар тўқнашуви” каби педагогик технология ва интерфаол методлардан фойдаланилди. Ушбу методлар орқали талабалар тарихий жараёнлар, цивилизация ва маданият тушунчаларини турли нуқтайи назардан таҳлил қилдилар, ўз фикрларини эркин баён этиб, баҳс-мунозараларда фаол иштирок этдилар.