ТАЛАБАЛАР УЧУН НАВБАТДАГИ КИНО КЕЧАСИ!

20 Ноябрь 2026, 11:31
Университет янгиликлари
Қарши давлат университети Талабалар шаҳарчасида ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида навбатдаги кино кечаси ўтказилди. Унда талабалар Қозоғистонда суратга олинган, кулгили воқеалар ва кутилмаган саргузаштларга бой "Огоҳ бўлинг! Фирибгар!" комедия фильмини биргаликда томоша қилдилар. Самимий муҳитда ўтган кино кечаси талабаларга кундалик машғулотлардан бироз ҳордиқ чиқариш, дўстлар даврасида мароқли вақт ўтказиш ва унутилмас таассуротларга эга бўлиш имконини берди.