Қарши давлат университетининг 10-ётоқхонасида талаба-қизлар ўртасида “Пазанда қизлар” танлови ташкил этилди.

19 Ноябрь 2026, 12:30
Университет янгиликлари
Унда иштирокчилар миллий таомларимиздан бири — ош тайёрлаш бўйича ўзаро беллашиб, пазандачилик маҳорати, чаққонлиги ва ижодкорлигини намоён этдилар. Мазкур танлов миллий қадриятларимиз ва пазандачилик анъаналарини ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, талаба-қизларнинг ошпазлик маҳоратини ривожлантиришга қаратилди. Танлов якунида ғолиблар муносиб тақдирланиб, ташаккурномалар топширилди.