“Қалқон” жамоатчилик гуруҳининг янгиланган таркиби фаолият бошлади
19 Ноябрь 2026, 12:25
Университет янгиликлари
Қарши давлат университетида кўнгилли талабалардан иборат янгиланган таркибдаги “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи фаолият олиб бормоқда. 18 ноябрь куни ректор маслаҳатчиси Алишер Жўраев иштирокида гуруҳнинг янги таркиби билан учрашув бўлиб ўтди. Унда университет профилактика инспектори Мансур Жаббаров, Талабалар хавфсизлигини таминлаш бўлими ходимлари ҳамда гуруҳнинг 31 нафар азоси қатнашди. Учрашув аввалида гуруҳ азоларига гувоҳномалар топширилди. Шунингдек, гувоҳномалардан фойдаланıш тартиби ва уларни амалда қўллаш бўйича тушунтиришлар берилди. Мулоқот давомида университет ҳудудида хавфсизликни таминлаш, талабаларнинг тинчлиги ва осойишталигини сақлаш, дарс машғулотларида мунтазам иштирок этиш ҳамда жамоатчилик ишларида фаол бўлиш масалаларига алоҳида этибор қаратилди. Шу билан бирга, гуруҳ азолари йилнинг тўрт фаслига мўлжалланган кийим-бош ҳамда хизмат фаолияти учун зарурий воситалар билан таминлангани қайд этилди. Уларнинг самарали фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириб бориш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Учрашувда қайд этилганидек, “Қалқон” жамоатчилик гуруҳи азолари университетда хавфсиз муҳитни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш ва талабаларнинг осойишталигини таминлашга ўз ҳиссасини қўшади.