Байроғимиз — миллат фахри, мустақиллигимиз тимсоли!

19 Ноябрь 2026, 12:23
Университет янгиликлари
18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан Тиллар, Педагогика, спорт ва санъат, Тиббиёт, Табиий фанлар ва агрономия факультетлари, Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси ҳамда университет қошидаги Халқаро тиббиёт ва стоматология олий мактабида байрам тадбирлари, давра суҳбатлари ва маънавий-маърифий учрашувлар ташкил этилди. Тадбирларда факультетлар раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар, тюторлар ва талабалар фаол иштирок этдилар. Учрашувлар давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг яратилиш тарихи, ундаги ранг ва рамзларнинг мазмун-моҳияти, унинг мустақиллигимиз, халқимиз бирлиги, миллий ғурур ва ифтихоримиз тимсоли сифатидаги аҳамияти ҳақида атрофлича фикр алмашилди. Шунингдек, давлат рамзларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, миллий қадриятларни эъзозлаш ҳамда ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва юрт тақдирига дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Байрам тадбирлари давомида талабалар томонидан Ватан ва она юртимиз байроғини мадҳ этувчи шеърлар, куй-қўшиқлар, миллий рақслар ҳамда бадиий чиқишлар намойиш этилди. Мазмунли суҳбатлар, савол-жавоблар ва ижодий чиқишлар тадбирларга ўзгача руҳ бағишлаб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.