ХАЛҚАРО ТАЛАБАЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТ ВА УНУТИЛМАС ЛАҲЗАЛАР!
19 Ноябрь 2026, 12:21
Университет янгиликлари
Қарши давлат университети талабалар турар жойларида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Диско шоу” кечаси бу гал Халқаро талабалар кунига бағишланди. Жарангдор қўшиқлар, қизиқарли викториналар ва гўзал рақслар кечага ўзгача шукуҳ бағишлади. Айниқса, университетда таҳсил олаётган хорижлик талабалар ҳам фаол иштирок этиб, куй-қўшиқлари билан даврага янада файз киритдилар. Тадбир давомида викторина ва ўйинларда ғолиб бўлган иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, фаол қатнашган талабалар ташаккурномалар билан тақдирланди. Қувонч, дўстлик ва самимий мулоқотга бой кеча талабаларга унутилмас таассуротлар улашди.