ҚАРШИ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ – ХАЛҚАРО РЕЙТИНГДАГИ ТАРИХИЙ НАТИЖА!
19 Ноябрь 2026, 12:20
Университет янгиликлари
Қарши давлат университети халқаро академик майдондаги ютуқлари сафини яна бир муҳим натижа билан бойитди! Times Higher Education (THE) ташкилоти томонидан Schmidt Science Fellows билан ҳамкорликда эълон қилинадиган Interdisciplinary Science Rankings 2027 халқаро рейтингида баҳоланган 1349 та олийгоҳлар орасида Қарши давлат университети 601–800-ўринлар гуруҳидан жой олди. Мазкур рейтинг олий таълим муассасаларининг фанлараро илмий тадқиқотлар соҳасидаги фаолиятини, жумладан, турли фан йўналишлари ўртасидаги интеграция, илмий ҳамкорлик ва тадқиқотлар самарадорлигини баҳолашга қаратилган. Унда қайд этилган натижа университетимизда илмий салоҳиятни ривожлантириш, фанлараро тадқиқотларни кенгайтириш ҳамда халқаро илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган изчил саъй-ҳаракатларнинг эътирофидир. Университет жамоасини ушбу тарихий ютуқ билан самимий муборакбод этамиз!