Талабалик — орзу ва имкониятлар даври
19 Ноябрь 2026, 12:16
Университет янгиликлари
17 ноябрь — Халқаро талабалар куни муносабати билан вилоят мусиқали драма театрида байрам тадбири ташкил этилди. Унда Қарши давлат университети профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлари иштирок этди. Тадбир аввалида университет ректорининг байрам табриги Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор О.Кузиев томонидан ўқиб эшиттирилди. Байрам тадбири давомида университетнинг фаол, иқтидорли ҳамда спортчи талабалари эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланди. Вилоят мусиқали драма театри ижодкорлари томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари, бадиий чиқишлар ва куй-қўшиқлар байрамга ўзгача файз бағишлади.