ДАВЛАТ БАЙРОҒИ — МИЛЛИЙ ҒУРУР ВА ИФТИХОР ТИМСОЛИ!
19 Ноябрь 2026, 12:15
Университет янгиликлари
18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Педагогика, спорт ва санъат ҳамда Табиий фанлар ва агрономия факультетларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Тадбирлар давомида талаба-ёшларга Давлат байроғимизнинг яратилиш тарихи, ундаги ранглар ва рамзларнинг мазмун-моҳияти, миллий қадриятларимиз ҳамда мустақиллигимиз тимсоли сифатидаги аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, байрам тадбирлари доирасида талабалар томонидан куй-қўшиқлар, рақслар ва бадиий чиқишлар намойиш этилиб, кўтаринки руҳда давом этди.