ҲАЛОЛЛИК МАРАФОНИ: УЧ СОҲА – БИР ТАМОЙИЛ
19 Ноябрь 2026, 12:13
Университет янгиликлари
Қарши давлат университетида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ҳамда университетнинг Коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими ҳамкорлигида “Ҳалоллик марафони: уч соҳа – бир тамойил” тарғибот акцияси доирасида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда университет раҳбарияти, “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши вакиллари, вилоят ҳокимлигининг коррупцияга қарши ички назорат бўлими, вилоят суди вакили, профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди. Мулоқот давомида ҳалоллик ва қонунийлик тамойиллари, коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, одил судлов, очиқлик ва жамоатчилик назоратининг аҳамияти юзасидан маърузалар тингланди. Талаба-ёшлар билан интерактив савол-жавоблар ҳам ташкил этилди. Тадбир якунида Аксилкоррупция ойлиги доирасида ўтказилган “Коррупция – жамият ривожига тўсиқ!” мавзусидаги “Энг яхши иншо” ҳамда “Ҳақиқатли баҳо – ҳақиқий келажак!” шиори остидаги “Энг яхши эссе” танловларининг университет босқичи ғолиб ва совриндорлари тақдирланди.