Университет янгиликлари

ҚарДУ талабаси “Заковат викторинаси” ғолиби!!!

18 January, 2023

“Заковат интеллектуал клуби” ННТ ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида бир ҳафта давомида ўтказилган “Заковат викторинаси” якунига етди. 

Қувонарлиси, викторинада Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультети 2-босқич талабаси Ойбек Шокиров биринчи ўринни эгаллади. 

Ғолиблар қуйидаги кўринишда тақдирланади:

1-ўринга - 10 та китоб;

2-ўринга - 7 та китоб;

3-ўринга - 5 та китоб.

Илмли инсон ҳар ерда муваффақият қозонади. Талабамизни ушбу ютуқ билан чин дилдан қутлаймиз! Бардавом бўлсин!