Эътибор ва кўмак — талаба қўллаб-қувватлови
21 Сентябрь 2026, 05:45
Университет янгиликлари
Педагогика, спорт ва санъат факультетининг Тасвирий санъат йўналишида инклюзив таълим олаётган талаба Севинч Нарзиева ҳолидан хабар олинди. Ташриф давомида талабанинг ижодий ишлари, эришган ютуқлари ва келажакдаги мақсадлари ҳақида суҳбатлашилди. Шунингдек, таълим жараёнида дуч келиши мумкин бўлган қийинчиликлар ўрганилиб, зарур ҳолларда кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда тютор томонидан амалий кўмак кўрсатилиши таъкидланди. Талабага ижодий салоҳиятини янада ривожлантириш, ўзига бўлган ишончини ошириш ва университет ҳаётида фаол иштирок этиш юзасидан тавсиялар берилди.