Университет янгиликлари

ҚарДУда ўқув жараёнлари оффлайн ва онлайн тарзда жорий йилнинг 12-январь кунидан босқичма-босқич бошланади

10 January, 2023

Вазирликнинг  тегишли кўрсатмасига кўра ўқув жараёнини вилоят ҳокимлиги билан келишилган ҳолда ташкил этиш тавсия этилди. Университетда ушбу жараёнларни белгиланган тартибда амалга ошириш мақсадида “Штаб” ташкил этилди.

Об-ҳаво шароитлари туфайли  бошқа вилоятлар,  чекка ва олис туманлардан ўқишга келолмаган талабаларга ўқув жараёнларини бошлаш ҳамда назорат имтиҳонларига тайёргарлик кўриш “синхрон режим”(интернет тармоғи орқали реал вақт)да ташкил қилинади.

Жорий йилнинг 20-январига қадар талабаларнинг имтиҳонларга тайёргарлик коʻришлари учун имконият яратилади. Дарс машғулотлари бошланиши билан боғлиқ саволлар бўйича университет “Штаби”га, деканатлар ва гуруҳларга бириктирилган тюторларга мурожаат қилишлари мумкин.