“World Cleanup Day”: “Ҳаёт учун жой ажратинг!”
21 Сентябрь 2026, 05:44
Университет янгиликлари
19-сентябрь куни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида “Ҳаёт учун жой ажратинг!” шиори остида оммавий плоггинг эко-акцияси ўтказилди. Акция Қашқадарё вилояти Кўкдала тумани Қўнғиртоғ массиви ҳудудида ҳам ташкил этилиб, унда Қарши давлат университети Табиий фанлар ва агрономия факультетининг кўнгилли талабаларидан иборат “Ёш экопатрул” волонтёрлар жамоаси фаол иштирок этди. Экологик маданиятни юксалтириш, атроф-муҳитни асраш ва табиатга масъулиятли муносабатни тарғиб этишга қаратилган ушбу ташаббус ёшларнинг экологик фаоллигини намоён этди.